27/Ноябрь/2021 Жамият
ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон адлия вазирлиги томонидан мамлакатимиз Конституциявий суди билан ҳамкорликда юртдошларимизнинг Асосий қонун ҳақидаги билимини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин.
Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқдир.
Имтиҳон қуйидаги 2 босқичда ташкил этилади:
1-босқич - тест синови. 1 декабрь куни соат 09.00 дан 13.00 гача онлайн шаклда бўлиб ўтади.
Бунинг учун ҳар бир иштирокчи 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтиши керак. Рўйхатдан ўтиш 15 ноябрдан 30 ноябрга (шу куни ҳам) қадар давом этади.
Тест синови 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат.
Тест саволларининг барчасига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган ишгирокчилар орасидан 50 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга берилган жавоблари кўриб чиқилади.
Баҳолаш натижасига кўра энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи навбатдаги босқичга ўтади.
2 босқич - суҳбат. Мазкур босқич 8 декабрь – Конституция куни арафасида ташкил этилиб, бунда ҳар бир иштирокчига 10 тадан савол берилади.
Якунда энг юқори натижани қайд этган 3 нафар иштирокчи ғолиб, деб топилади.
Танловнинг 2-босқич жараёнлари онлайн шаклда транслация қилинади.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин - 15 миллион сўм;
2-ўрин - 10 миллион сўм;
3-ўрин - 5 миллион сўм.
Шунингдек, имтиҳонга аҳолини кенг жалб этиш бўйича куратор сифатида волонтёрлар ҳам иштирок этиши мумкин. Бунда энг кўп иштирокчи жалб этган 3 нафар волонтёр махсус эсдалик совғалари билан тақдирланади.