Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Сентябрь/2020   Жамият

Адлия вазирлиги коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро сертификатни қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 10 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги  мамлакатимиз давлат бошқарув органлари орасида биринчи бўлиб Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ушбу сертификат вазирлик фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификати коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш, зарур чораларни кўриш ҳамда коррупция хавфини камайтиришга йўналтирилган мақбул ва аниқ мезонли чора-тадбирларни назарда тутади.

Хўш, Адлия вазирлиги ушбу сертификатни қўлга киритиш учун нима ишларни амалга оширди?

Адлия вазирлиги ахборот хизматига кўра, вазирлик коррупцияга қарши ўз формуласини ишлаб чиққан ҳолда, бу масалага нисбатан комплекс ёндашди. 2018 йилнинг охирида вазирлик томонидан 2019 йилни шартли равишда кадрлар ва коррупцияга қарши курашиш йили, деб эълон қилинди. Шу муносабат билан иккита муҳим ҳужжат: кадрлар билан ишлаш ва коррупцияга қарши курашиш дастурлари ишлаб чиқилди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг илғор тажрибаси ва амалиёти ушбу дастурлар асосини ташкил этди.

Шунингдек,  коррупцияга қарши курашишда очиқ ва шаффоф ишлашнинг муҳим омили бўлган  «Open Justice» (“Очиқ адлия”) тизими тадбиқ этилди. У жамоатчиликни вазирлик фаолияти ҳақидаги ахборотлар билан таништиришнинг янги ёндашуви ва механизмларини ўз ичига олган.

Дунё тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, учта ўзаро боғлиқ соҳа – кадрлар, коррупцияга қарши кураш ва шаффофлик – борасида ўзгариш қилмай туриб, ҳеч қандай давлат органини ривожлантириб бўлмайди.

Шунингдек, Сингапур, Франция, АҚШ, Германия ва Латвия тажрибаси, халқаро ташкилотлар ҳисобот таҳлиллари ва тавсиялари ўрганилди. Улар асосида таҳлилий материаллар тайёрланди ва идора дастурига тузатишлар киритилди.

БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда адлия органлари ва муассасаларида “KPMG International” компаниясининг халқаро экспертларини жалб этган ҳолда, коррупцияга қарши комплекс назоратни жорий этиш бўйича лойиҳа амалга оширилди.

Тизимда коррупция ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги фактлардан хабардор қилиш ва аниқланган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ташкилий база кучайтирилди. @antikorbоt Telegram-боти билан бирга «ишонч телефони» ва вазирлик веб-сайтида махсус мурожаат шакли самарали қўлланилмоқда.

Мавзуга оид

Аҳолига гематология ва онкология хизматл...

. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўр...

Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қу...

Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича вазирлиги ташкил этилиши муносабати...

Жанубий Кореяда ватандошлар ўртасида фут...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида томонидан ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси,...

Сўнгги янгиликлар