Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Июнь/2022   Ҳамкорлик

Адлия вазирлигида ЕХҲТ ДИИҲБ билан сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича ҳаморликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 15 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизга ташриф билан келган Оуэн Мерфи бошчилигидаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) делегацияси  бугун Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот чоғида меҳмонларга Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш масалаларига оид қонунчилик соҳасидаги янгиликлар ва ушбу йўналишдаги режалар, шунингдек, вазирликнинг демократия ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Ўз навбатида, Оуэн Мерфи учрашув учун самимий миннатдорлик билдирар экан, сўнгги йилларда мамлакатимизда эркин ва адолатли сайловларни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ЕХҲТ ДИИҲБ томонидан юксак баҳоланаётганини таъкидлади.

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, томонлар, шунингдек, Ўзбекистон сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кафолатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Дўстона руҳда ўтган учрашув якунида Ўзбекистондаги сайлов жараёнларини халқаро стандартларга янада мослаштириш, ЕХҲТ ДИИҲБнинг тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, ушбу соҳада ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳаморликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

Жанубий Корея журналида Тошкентда бўлиб ...

Жанубий Кореянинг етакчи матбаа нашрларидан бири - “The Korea Post” журналининг онлайн саҳ...

Ўзбекистон билан Карелия ўртасида олий т...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (ТММА) Санкт-Петерб...

Жанубий Кореянинг йирик компанияси делег...

Дунёда ўта юпқа мис фольгасини ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланган “SK Nexilis” компан...

Сўнгги янгиликлар