Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Май/2023   Президент сайлови-2023

«Адолат» партияси муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 29 май. /«Дунё» АА/. «Адолат» социал-демократик партиясининг бугун бўлиб ўтган XI қурултойида Олий суд раисининг собиқ биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари сайловларда Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида  тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Эслатиб ўтамиз, 12 май куни «Адолат» партияси Президентликка номзод сифатида Робахон Маҳмудовани кўрсатган эди. Шундан сўнг партия сайловда иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни тақдим этиб, рухсат олди.

Қурултой давомида партия номзодининг дастури ҳам тасдиқланди.

Номзод ўз сайловолди дастурида давлатнинг социал-демократик моделини таклиф қилди. Дастурда, хусусан, инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари давлат ҳамда жамиятнинг олий қадрияти эканлиги алоҳида таъкидланган. Шунингдек, номзод ушбу йўналишда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича «Ижтимоий давлат – 2030» дастурини ишлаб чиқиш, «Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тўғрисида»ги қонунни қабул қилишни ҳам режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз етакчиси Улуғбек Иноятовни Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида тасдиқлади ва унинг дастурини маъқуллади.

 

 «Адолат» СДП веб-сайтидан  олинган сурат.

 

Мавзуга оид

Туркманистондаги ватандошларимиз ҳам Ўзб...

Ўзбекистон Президенти сайловларида муддатдан олдин овоз бериш жараёни нафақат юртимизда, ...

Соат 18:00 га қадар Ўзбекистонда қари...

Марказий сайлов комиссияси (МСК) муддатидан илгари Ўзбекистон Президент сайловида Тошкен...

Сўнгги янгиликлар