Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Афғонистон замини бошқа ҳеч қачон турли халқаро террорчиларнинг бошпанасига айланиб қолмаслиги, минтақа давлатлари ва учинчи мамлакатлар учун хавф туғдирмаслиги керак

ТОШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун мамлакатимизга ташриф билан келган Америка Қўшма Штатларининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Томас Вест билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Америка томони Ўзбекистон раҳбарияти томонидан Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш, афғон халқига гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича юритилаётган сиёсатни юқори баҳолади.

Томонлар афғон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва тизимлаштириш зарурлигини қайд этдилар. Шу нуқтаи назардан, Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришда Термиз шаҳрида яратилган кўп функцияли транспорт-логистика хаби имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Афғонистоннинг янги ҳукумати кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш, инсон ҳуқуқларига амал қилиш, аёлларнинг асосий эркинликлари, шу жумладан уларнинг таълим олишлари, ҳаракатланишлари, жамият ҳаётида тенг асосда иштирок этишлари бўйича дунё ҳамжамиятининг талабларини бажариши масаласида ёндашувларнинг ўхшашлиги қайд этилди.

Афғонистон замини бошқа ҳеч қачон турли халқаро террорчиларнинг бошпанасига айланиб қолмаслиги, минтақа давлатлари ва учинчи мамлакатлар учун хавф туғдирмаслиги кераклиги алоҳида таъкидланди.

Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, мамлакатда энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш муҳимлиги эътироф этилди.

Зафар Юлдашкулов олган сурат («Дунё» АА)

Мавзуга оид

Брюсселда «ЕИ-Марказий Осиё» сиёсат ва х...

Кеча Брюсселда «ЕИ-Марказий Осиё» сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири мамлакатим...

Бугун ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Европа Итт...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимизга амалий ташриф билан к...

Сўнгги янгиликлар