Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Март/2023   ТИВ янгиликлари

Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакиллари афғон аёлларининг меҳнат ва таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш Афғонистон янги жамиятининг ажралмас қисмига айланиши лозимлигини таъкидладилар

ТОШКЕНТ, 7 март. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 


ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Афғонистондаги мавжуд вазият муҳокама қилинди. Асосий эътибор ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини тезкорлик билан кўрсатиш, Афғонистонни минтақавий ўзаро боғлиқлик жараёнларига фаолроқ жалб этиш, шунингдек, Кобулнинг янги ҳукумати томонидан афғон аёлларига нисбатан уларнинг ҳуқуқларини чекловчи чораларни қайта кўриб чиқишга қаратилди.

Томонлар афғон аёлларининг меҳнат ва таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш Афғонистон янги жамиятининг ажралмас қисмига айланиши, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни якуний қарор топтиришга ҳисса қўшиши кераклигини таъкидладилар.

Делегациялар Ўзбекистоннинг БМТ шафеълигида томонларнинг ўз мажбуриятларини босқичма-босқич бажаришга қаратилган алгоритмни тайёрлаш ва Афғонистон ҳукумати билан келишиш учун юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббусини ижобий қайд этдилар.

Иштирокчилар Афғонистонда жойлашган барча террорчилик гуруҳлари минтақавий ва глобал хавфсизликка жиддий таҳдид солишда давом этаётганини таъкидлаб, амалдаги де-факто афғон ҳукуматидан мамлакатдаги террорчилик гуруҳларини йўқ қилиш бўйича янада самаралироқ чоралар кўришга қатъий чақирдилар.

Томонлар Афғонистон муваққат ҳукуматининг наркотик таҳдиди кучайиб кетишининг олдини олиш, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва ноқонуний айланишига қарши курашни фаоллаштириш бўйича самарали чоралар кўришда давом этиши муҳимлигини таъкидладилар.

Тадбирда Тунсин Декларациясига мувофиқ, Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг 4-йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Йиғилиш якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.

 

Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринб...

. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Корея Республи...

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Г...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов кеча Германия элчиси Тило Кли...

Ўзбекистон делегацияси иқлим жиҳатидан б...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация ...

Сўнгги янгиликлар