Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Сентябрь/2022   Сайёҳлик

Афзал Артиков: Самарқанд саммити ШҲТнинг йирик сиёсий ва дипломатик форуми сифатида тарихда қолади

ТОШКЕНТ, 13 сентябрь. /“Дунё” АА/. Иқтисодий тадқиқот ва ислоҳотлар марказининг Бош илмий ходими Афзал Артиков Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити олдидан “Дунё” ахборот агентлигига ўзининг қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:


– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 12 сентябрда чоп этилган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” номли мақоласида дунёнинг турли нуқталарида давом этаётган қуролли можаролар савдо ва инвестиция оқимларини издан чиқариб, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш борасидаги муаммоларини янада кескинлаштираётгани ҳақидаги муҳим фикр-мулоҳаза ҳам ўз аксини топган.

Глобал иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурслари танқислигининг ортиши, биохилма-хилликка путур етиши ҳамда хавфли юқумли касалликлар тарқалиши жамиятларимизнинг заиф томонларини янада яққолроқ кўрсатиб бермоқда. Бу муаммолар инсоният тақдирига бевосита дахлдор бўлган муштарак қадрият ва неъматларнинг емирилишига олиб келиб, одамлар ҳаёти ва фаолиятига таҳдид солаётгани, уларнинг даромад манбаларини қисқартираётгани қайд этилган.

Ушбу таҳликали ва башорат қилиш мушкул бўлган янги бир даврда ШҲТ доирасида ҳар томонлама ҳамкорликни таъминлаш ва ривожлантириш ташкилот қатнашчилари учун жуда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Президенти ШҲТнинг халқаро ташкилот сифатидаги жозибадорлиги ҳақида сўз юритар экан, ташкилотнинг минтақавий масалаларни ҳал қилишда сезиларли муваффақиятларга эришиш сабабларини ҳам очиб берган. Шу ўринда ШҲТни ташкил этиш тўғрисидаги Декларацияга кўра, ташкилот бошқа давлатлар ва минтақаларга қарши қаратилган иттифоқ эмаслиги, у очиқлик тамойилига амал қилиши, ШҲТ бошқа давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳар қандай шаклда мулоқот, алоқа ва ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини алоҳида таъкидлаган. Бу тамойиллар ШҲТнинг асосий ҳужжати бўлган Хартияда ҳам аниқ кўрсатиб берилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ташкилотдаги раислиги даврида асосий эътиборни ҳамкорликнинг янги уфқларини очиш ва ҳар бир иштирокчи мамлакатнинг фойдаланилмаган заҳираларини ишга солиш орқали ташкилотни жадал ривожлантириш стратегиясига қаратгани ҳам қаламга олинган.

Президентимиз айтганларидек, Буюк Ипак йўлининг дурдонаси бўлган қадимий Самарқанд шаҳри жаҳоннинг ўн тўртта мамлакати етакчиларини Ташкилотнинг ва унга аъзо ҳар бир давлатнинг фаровонлиги ва равнақига хизмат қиладиган янги ва илғор таклиф ҳамда ташаббуслари билан кутиб олишга тайёр турибди.

Саммитда 15 давлат ва ҳукумат раҳбарлари, ўнга яқин халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Самарқанд саммити дунё миқёсида йилнинг энг йирик ва нуфузли сиёсий-дипломатик тадбирларидан бирига айланади. Унда ташкилот тарихида илк бор 30 га яқин ҳужжат кўриб чиқилади ва муҳокама этилади. Мазкур ҳужжатлар ташкилотнинг минтақа ва дунё миқёсидаги ўрни ва ролини оширишга хизмат қилади. ШҲТга аъзо, кузатувчи ва ҳамкор давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларининг узоқ истиқболини белгилаб беради.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси айнан Самарқандда бўлиб ўтаётгани алоҳида рамзий маънога эга. ШҲТнинг Самарқанд саммити умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктив ҳамкорлик тамойилларига асосланган янги, инклюзив мулоқотни йўлга қўйиш борасида ўзига хос намуна бўла олади. “Самарқанд руҳи” ШҲТ доирасидаги шерикликнинг принципиал жиҳатдан янги форматини шакллантириш борасида мустаҳкам пойдевор бўлади ва Президентимиз таъкидлаганларидек, ШҲТни яратилишига туртки берган “Шанхай руҳи”ни уйғун равишда тўлдириб туради.

15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Саммитда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги якунлари сарҳисоб қилинади.

Бу даврда Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида улкан ишларни амалга оширган.

Ўзбекистон мазкур тадбирга ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган мустаҳкам янги ҳуқуқий ва концептуал ҳужжатлар тўплами билан яқинлашмоқда.

Ишончимиз комилки, Самарқанд саммити йирик сиёсий ва дипломатик форум бўлгани ҳолда ШҲТни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам сифатида тарихда қолади.

 

Мавзуга оид

Германиянинг «REWE Group» савдо тармоғи...

Германиядан Ўзбекистонга сафар қилаётган сайёҳлар оқими ошмоқда...

Мамлакатимизда сайёҳлик жабҳаси давлат т...

Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган “Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳа...

БМТ Бош котиби: туризмни тиклаш пандемия...

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ўзининг махсус нутқида туризмнин...

Сўнгги янгиликлар