Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Декабрь/2020   Долзарб

Агостино Пинна: Президентнинг парламентга Мурожаатномаси - бу янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги демократик ислоҳотларнинг беқиёс дастуридир


ТОШКEНТ, 29 декабрь. /«Дунё» АА/. Италия элчиси Агостино Пинна «Дунё» ААга берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлисига Мурожаатномаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

- Италиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси сифатида Президентнинг парламентга Мурожаатномаси маросимида биринчи марта иштирок этдим. Ўзбекистон Президентининг қарийб уч соат давомида мамлакат ҳаётининг энг муҳим жиҳатлари, ички ва ташқи сиёсати, ижтимоий-гуманитар соҳалари ҳақида сўз юригани менда катта таассурот қолдирди.

Давлат раҳбари Мурожаатномаси янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги демократик ислоҳотларнинг ўзига хос беқиёс дастуридир. Биз Ўзбекистон Президентининг кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида қўяётган дадил ва изчил қадамларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Ушбу ислоҳотлар суръатини ошириш, эришилган марраларда тўхтаб қолмаслик ва олдга интилиш тарафдоримиз.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиё...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан илгари ўхшаши бўлмаган ва ...

АҚШ элчиси Дэниэл Розенблюм: Ўзбекистон ...

АҚШ элчиси Дэниэл Розенблюм Янги йил арафасида “Дунё” ахборот агентлигига берган эксклюзив...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида ват...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонасида Жанубий Кореяда вақтинча бўлиб турган бир гуруҳ ват...

Сўнгги янгиликлар