Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Июнь/2020   Илм-фан

“Ал-Хоразмий” мактаби ўқувчилари халқаро технология мусобақаси ярим финалида


ТОШКЕНТ, 19 июнь. /«Дунё» АА/. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот коммуникация-технологияларига ихтисослашган мактаб ўқувчилари «Technovation Girls» халқаро технология мусобақасининг ярим финалида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Technovation Girls» халқаро танловида Ўзбекистоннинг 29 та жамоасидан 5 таси ярим финалга йўлланма олди. Улардан иккитаси («Junior devision») – «Mizash» ва «Origami» жамоалари ихтисослашган мактаб ўқувчиларидан таркиб топган. «Mizash» гуруҳининг аъзолари аутизмли болаларнинг ривожланишига ёрдам берадиган интеграциялашган «ABA-terapiyasi» мобиль ўйинини ишлаб чиқишди. «Origami» жамоаси эса болалардаги кибербуллингнинг олдини олиш учун «RoundEx» дастурини яратдилар.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил қилиш борасида илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг 3-йўналишида аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш вазифалари белгиланган. Бу борада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган ишларолиб борилмоқда. Ихтисослашган мактаб ўқувчиларининг ушбу ютуқлари анашу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси дейиш мумкин.

Мавзуга оид

Тошкентда Германиянинг Иқтисодиётни тикл...

Тошкентда Иқтисодиётни тиклаш бўйича кредит институтининг (KfW) маҳаллий бюроси очилади. Б...

Ижод, ихтисослаштирилган ва Президент ма...

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг фаолиятини я...

Жиззахда масофавий таълим сифати ўрганил...

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улу...

Сўнгги янгиликлар