Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Январь/2021   Маданият

Алишер Навоий адабий меросига Японияда қизиқиш катта


ТОКИО, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси Токио хорижий тиллар университети (ТХТУ) ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган веб-семинар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн тадбирда икки мамлакат профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабалар иштирок этди. 

Вебинарда кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистоннинг бой маданий ва адабий меросини жаҳон миқёсида тарғиб этишга алоҳида эътибор берилаётгани ва Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг миқёсда муносиб нишонлаш бўйича олиб борилаётган ишлар таъкидланди.

Адабий семинарда, шунингдек, Алишер Навоий ижодида эпистоляр жанрнинг ўрни ва аҳамияти ҳамда «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» достонларида бош қаҳрамонлар қиёси мавзуидаги маърузалар тақдим этилди.

Тадбирда Токио хорижий тиллар университетининг ўзбек тилини ўрганаётган талабалари томонидан Алишер Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан намуналарни ўқиб берилгани иштирокчиларга манзур бўлди.

Иштирокчилар ҳозирда коронавирус пандемияси билан боғлиқ  чекловларга қарамасдан ушбу тадбирни ташкил қилинганини юқори баҳолади.

Семинар якунида Токио хорижий тиллар университети ва  Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан илмий-маърифий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

1873 йилда ташкил этилган Токио хорижий тиллар университетининг уч факультетида тил ва маданият, халқаро ва минтақавий тадқиқотлар ҳамда японшунослик чуқур ўргатилади. Университетда ўзбек тили асосий тил сифатида 2009 йилдан бери ўқитилмоқда.  Шу кунга қадар олий таълим муассасасида  ўзбек тили бўйича  қатор дарслик, луғат ва қўлланмалар тайёрланган. Ҳозирги вақтда 50 дан зиёд япон талабаси ўзбек тилини ўрганяпти, шунингдек, университетда 12 нафар ўзбек талабаси таҳсил олмоқда.

Мавзуга оид

«Хива – Туркий дунё маданият пойтахти» л...

2020 йилда Хива шаҳри «Турк дунёсининг маданиий пойтахти» логотипи тасдиқланди....

Ўзбекистонда болалар учун «Aqlvoy» телек...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий ...

Британия нашриёт уйи Ўзбекистон маданий ...

Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Бри...

Сўнгги янгиликлар