Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Февраль/2021   Медиа

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирлар АҚШ оммавий ахборот воситалари диққат марказида


ВАШИНГТОН, 19 февраль. /«Дунё» АА/. АҚШнинг “The Washington Diplomat” газетаси веб-сайтида «Ўзбекистон элчихонаси шоир Алишер Навоийнинг 580 йиллигини нишонлади» (Uzbek Embassy celebrates 580th anniversary of poet Alisher Navoiy) сарлавҳали  мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳар ойда бир марта нашр этиладиган “The Washington Diplomat” газетаси 120 мингдан зиёд ўқувчига эга.

Нашрнинг таъкидлашича, ўзбек ва туркий халқларнинг буюк мумтоз шоири Алишер Навоий номи билан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Тошкентдаги метро станцияси, халқаро аэропорт, мамлакатнинг ҳудуди катталиги иккинчи йирик минтақаси, шунингдек, Меркурий сайёрасидаги кенглиги 66 км бўлган кратер аталган.

Мақола муаллифи «1989 йилда ўзбек халқининг жасорати ва интилишлари ўша давр учун имконсиз бўлган нарсани амалга оширди, яъни ўзбек тили расмий давлат тили сифатида эътироф этилди. Бу ўша пайтда собиқ иттифоқ таркибига кирган мамлакат учун тасаввур қилиб бўлмас қадам эди», деб таъкидлайди.

Материалда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий йил Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди,  унинг мақсади буюк шоир ҳаётини ўрганиш ва меросини оммалаштиришга эътибор қаратилган. Шунингдек, Навоий туғилган ва унинг хоки поки қўйилган Ҳирот шаҳридаги (Афғонистон) буюк шоир  мақбарасида реставрация ишларини амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.

Материалда таъкидланишича, Алишер Навоий шахси кўп қиррали бўлиб, у нафақат шоирлар, олимлар ва рассомларни қўллаб-қувватлаган адабиётшунос сифатида, балки буюк тасвирий санъат устаси, кўплаб мактаблар, касалхоналар, меҳмонхоналар, йўллар ва каналлар, кўприкларнинг меъмори сифатида ҳам ном қозонган.

Нашр, шунингдек, ўз ўқувчиларини Навоий ҳаёти ва ижоди, асарлари билан  батафсил таништиради. Буюк шоирнинг ғазаллари ва рубойиларининг юксак тарихий ва маданий аҳамиятини таъкидлайди. Муаллиф тадбир қатнашчилари – Ўзбекистон маданият вазирининг ўринбосари Камола Оқилова, АҚШнинг Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр, Огайо университети Тарих факультети декани ва ўзбек тили дастури раҳбари Скотт Леви, Конгресс кутубхонасининг Яқин Шарқ бўлими мудири Жоан Уикс, инглиз шоири Эндрю Станиланд, ёзувчи ва таржимон Марк Риз, Жорж Вашингтон университети профессори Лаурелле Грей ва бошқалар ўз маърузаларида Алишер Навоий меросининг жаҳон тарихи ва адабиёти ривожига  ҳиссасини таъкидлагани ҳақида маълум қилган.

Мавзуга оид

ЮНЕСКО Бош директори «Le Figaro» нашри...

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Франциянинг нуфузли «Le Figaro» газетасига берган интервью...

Туркманистондан муносабат: Алишер Навоий...

Туркманистон давлат ахборот агентлиги «Туркменистан: золотой век» ва «turkmenportal.com» ...

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга ...

Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан бири «The Korea Post» журналининг расмий веб-саҳифаси...

Сўнгги янгиликлар