Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Сентябрь/2020   Долзарб

Америкадаги ватандошлар Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқида билдирилган ташаббусларга алоҳида қизиқиш билан қарамоқда


НЬЮ-ЙОРК, 25. сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ялпи йиғилишидаги маърузаси Америкадаги ватандошлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Хусусан, улар ушбу мамлакатдаги «Mahalla-USA» ташкилотида Президентимиз чиқишини бевосита биргаликда кузатиб боришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири мамлакатимизнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси маълумотига асосланиб.

Тадбирда қатнашган иштирокчилар Президент нутқини тинглаб, тадбир сўнгида ўз фикр-мулоҳазалари билан бўлишди.

«Mahalla-USA» ташкилоти аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ минбаридан ўзбек тилида нутқ сўзлаганини олқишлади.

Йиғилганлар Шавкат Мирзиёев ўз нутқида илгари сурган масалалар долзарб эканини ва Ўзбекистоннинг келажаги жаҳон ҳамжамияти учун муҳимлигини таъкидлашди.

«Mahalla-USA» ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонаси билан яқин ҳамкорликда фаолият юритишни давом эттиради, дейилади ташкилот тарқатган хабарда.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, «Mahalla-USA» АҚШдаги Ўзбекистонликларнинг нодавлат-нотижорат ташкилоти бўлиб, 2019 йил август ойида Ню-Йорк шаҳрида ташкил этилган ҳамда АҚШда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида «Биз биргамиз» шиори остида турли тадбирларни амалга оширади. Ушбу ташкилот ўзбек халқининг маданий, миллий урф-одатлари ва интеллектуал қадриятларини асраб-авайлаш ва Америкада вояга етаётган болаларни миллий анъана ва урф-одатларга ҳурмат руҳида тарбиялашни ўз олдига мақсад қилган.

Мавзуга оид

Геология соҳасида замонавий университет ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 январь куни пойтахтимизнинг Олимлар ...

Ўзбекистон ва АҚШ қонун чиқарувчилари ге...

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация ва АҚШ ...

Ҳиндистонлик олим: “БМТда ўзбек тилининг...

Жамия Миллия Исломия университети ўзбек тили ўқитувчиси профессор Шаҳид Таслим...

Сўнгги янгиликлар