29/Сентябрь/2020 Жамият
ТОШКЕНТ, 29 сентябрь. /“Дунё” АА/. Андижондаги „Berlin Zentrum“ тил ўргатиш маркази ҳамда Германиянинг “Günter Papenburg” корхонаси томонидан имзоланган касб таълими шартномасига кўра, 25 нафардан иборат ўзбекистонлик талабаларнинг биринчи гуруҳи Германияга етиб борди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўқув марказининг хабарига кўра, мамлакатимиз вакиллари Папенбург шаҳрида ишлаб чиқариш механиги, темир-бетон буюмлари конструктори ва бошқа мутахассисликлар бўйича касб таълими олади.
Ўзбекистонлик ёшлар Германияда ўзлари танлаган соҳалар бўйича 2-3 йил давомида таҳсил олади.