Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Январь/2022   Иқтисодиёт

Ангрен иссиқлик электр станциясида барқарорлик изчил таъминланмоқда

ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Ангрен ИЭСда ҳар бирининг қуввати 300 мегаваттдан бўлган 2 та, кўмир ёқилғисида ишлайдиган янги, замонавий энергоблоклар қурилиши режалаштирилган бўлиб, улар 2024-2025 йилларда ишга туширилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Маълумки, Ангрен иссиқлик электр станцияси Ангрен шаҳри ва унинг атрофидаги аҳоли истеъмолчиларини, шунингдек, барча ижтимоий соҳа объектларини электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. 

Мазкур станция электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда 4 та турбоагрегат, 5 та қозон агрегати ва 1 та янги энергоблокдан фойдаланилади. Станциянинг умумий ўрнатилган қуввати 393 мегаваттни ташкил қилиб, 1957-1963 йилларда эски қурилмалар ва 2016 йилда қуввати 150 мегаватт бўлган янги энергоблок фойдаланишга топширилган. 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Матбуот хизматидан маълум қилинишича,  станция томонидан йилига 1 миллиард 300 миллион киловатт-соат электр энергияси ҳамда 420 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу ишлаб чиқарилган электр ва иссиқлик энергияси Ангрен шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган талабини 100 фоиз қоплайди. 

Мавзуга оид

«Бухоро агро» эркин иқтисодий зонаси ҳуд...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ...

Россиянинг Новосибирск вилоятига қарийб ...

Август ойининг ўтган даврида Новосибирск вилоятига (Россия) Ўзбекистондан 198,9 тонна олма...

Сингапур компанияси Фарғона вилоятидаги ...

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Сингапурнинг «Индорама» компанияси директори Прак...

Сўнгги янгиликлар