Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Сентябрь/2020   Сиёсат

Анонс: Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди


ТОШКЕНТ, 11 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бугун соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган Сенатининг  бугунги еттинчи ялпи мажлисида бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги, “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати ҳақида ҳамда Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.  

Мавзуга оид

Абдулазиз Комилов ватандошларга давлат м...

АҚШда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулази...

Шавкат Мирзиёев: 2020 йилда 23 миллиард ...

Бу борадаги фикрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга т...

Олий Мажлис Сенати қўмиталари қўшма мажл...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўми...

Сўнгги янгиликлар