Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Февраль/2020   Маданият

Анқарада Алишер Навоий ижодига бағишланган илмий анжуман ўтказилди


АНКАРА, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Туркия Миллий кутубхонасида мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Евроосиё иқтисодий алоқалар ташкилоти — «EcoAvrasya» билан ҳамкорликда буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган илмий семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Туркия Миллий кутубхонаси маъмурияти, Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари, «EcoAvrasya»  раҳбари Ҳикмет Эрен, «ТУРКСОЙ» халқаро маданият ташкилоти бош котиби ўринбосари Билал Чакижи, Туркия парламентидаги Туркия-Ўзбекистон парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси Осман Местен, Боязид Йилдирим университети ректори Иброҳим Aйдин, Гази университети проректори Яшар Aйдемир, шунингдек, Aфғонистоннинг Туркия ва Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Меҳмет Карагач ҳамда Туркияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этди.

Семинарда Гази университети проректори Яшар Aйдемир модераторлик қилди. Тадбирда ушбу университет профессорлари Фатма Aчик ва Фунда Топрак буюк сўз устасининг ҳаёти ҳақида маъруза қилди. Маърузачилар буюк мутафаккир ижоди туркий адабий тил, хусусан, ўзбек тили шаклланиши ва ривожланишида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Тадбир иштирокчилари Aлишер Навоийнинг инсонпарварлик, адолатпарварлик ғоялари, оддий одамларнинг фаровонлиги йўлидаги амалга оширган ишлари нафақат туркий халқлар, балки бутун дунё томонидан қадрланишини алоҳида таъкидлади. Шоир фалсафий мазмундаги асарлари юқори баҳоланиб, Навоий жаҳон лирик хазинасининг бебаҳо дурдонаси, бутун инсониятнинг ёрқин юлдузи дея эътироф этилди.

Маданий анжуман доирасида докторантлар ва университет талабалари томонидан Aлишер Навоий ғазаллардан парчалар ўқилди.

Анжуманда Ўзбекистон тўғрисидаги видеофильм намойиш этилди.

Мавзуга оид

Актриса Баҳора Арслонова: Одатда, ҳар йи...

Таниқли актриса Баҳора Арслонова Янги йил байрами арафасида «Дунё» АА мухбири саволларига ...

Алишер Навоий – ўзбек адабий тилини мумт...

Ўзбекистон Президентининг «Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиг...

Эндиликда ҳар йили узлуксиз меҳнат мигра...

Бугун Халқаро пресс-клубнинг "Меҳнат миграцияси: хавфсиз, тартиблилик ва қонунийлик" ҳамда...

Сўнгги янгиликлар