Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Март/2021   Экология

АҚШ элчихонаси вакиллари билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. Давлат экология қўмитасида Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қўмита маълум қилишича, учрашувда Ўзбекистонда атроф-муҳит давлат мониторинги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенцияга қўшилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, АҚШ томони вакиллари янги сайланган АҚШ Президенти Администрацияси Иқлим бўйича Париж битимига қайтганини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг барча йўналишларида алоҳида учрашувларни ташкил этиш ҳамда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди.

Мавзуга оид

БМТ Бош котиби табиат билан муносабатни ...

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кеча БМТ Атроф-муҳит дастурининг (ЮНEП) янги ҳисоботини та...

ИТСВ: Оролбўйи минтақасини барқарор риво...

Кеча видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирли...

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон атроф-м...

Бельгиянинг «Travel Tomorrow» журнали веб-сайтида Ўзбекистоннинг биологик хилма-хилликни с...

Сўнгги янгиликлар