Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Октабрь/2020   Иқтисодиёт

АҚШ компанияси Бухоро вилоятида каннабис етиштириш кластерини ташкил этиш имкониятларини ўрганяпти


БУХОРО, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Америка Қўшма Штатларининг «Trigon International INC» компанияси илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда Бухоро вилоятининг Пешку туманида каннабис навларини етиштириш ва кўпайтириш, ушбу ўсимликдан талаб юқори бўлган замонавий тиббий дори-дармон воситалари ишлаб чиқарувчи кластерни барпо этиш ва сармоя киритиш мақсадини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бухоро вилояти ҳокимлиги манбасига асосланиб.

Хорижий компания маҳаллий иқлим шароитини ўрганган ҳолда қиймати 250 миллион долларга тенг инвестиция киритади.

Музокаралар мобайнида инвесторнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобидан яратилиши кафолатланди.

Етиштириладиган тиббий каннабис маҳсулоти Европа ҳамда бошқа мамлакатларга экспорт қилиш режалаштирилган. Лойиҳа амалга ошиши натижасида 500 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади, йилига 16 минг литр ёғ-мой ишлаб чиқарилади.

Пешку тумани ҳокимилиги вакиллари ва «Trigon International INC» компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн шаклда билан ўтказилган мулоқотда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ тайёргарлик ишлари юзасидан фикр алмашилди.  

Мавзуга оид

Ўзбекистонда илк электрон пуллар тизими ...

Ўзбекистонда илк электрон пуллар тизими рўйхатга олинди....

Ўзбекистон энергетика вазири И.Губкин но...

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов Москвага амалий сафари доирасида...

Бош вазирнинг ўринбосари бошчилигидаги и...

Жорий йил 12 – 13 февраль кунлари Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бо...

Сўнгги янгиликлар