Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

12/Октабрь/2021   Парламент

АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга келди


ВАШИНГТОН, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. АҚШ Конгресси делегацияси кеча Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини, жумладан, минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш мақсадида Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Америка делегацияси таркибидан Конгресс Вакиллар палатаси ташқи ишлар бўйича вўмиатси раиси, конгрессмен-демократ Грегори Микс (Нью-Йорк штати), Осиё, Тинч океани ва Марказий Осиё минтақаси ҳамда Ядро қуролининг тарқалишига қарши курашиш бўйича кичик қўмита раҳбари, демократ-конгрессмен Ами Бера (Калифорния), Америка парламентининг энг ёш қонун чиқарувчиси, демократ-конгрессмен Сара Жейкобс (Калифорния), шунингдек, демократ-конгрессмен Колин Оллред  (Texaс)  ўрин олган.

Америкалик қонун чиқарувчилар  Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев билан музокаралар ўтказди. АҚШ делегацияси, шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети раҳбарияти ва талабалари билан учрашди.

Эслатиб ўтамиз, бу АҚШ Конгресси делегацияларининг мамлакатимизга бир ҳафта ичидаги иккинчи ташрифидир. 4-7 октябрь кунлари америкалик конгрессменлар Ўзбекистонда бўлди. Ташриф давомида парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, Небраска, Колорадо ва Техас каби етакчи штатлар билан ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурлар муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Сенаторлар Ташқи ишлар вазирлигининг 202...

Бугун Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг 2020 йилда Ўз...

Аҳолининг электорал маданиятини юксалтир...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг «Аҳолининг элект...

Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи я...

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз иш...

Сўнгги янгиликлар