Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Август/2022   Ҳамкорлик

АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга келди

ВАШИНГТОН, 21 август. /«Дунё» АА/. Кеча тунда АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистон - Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонасидан маълум қилишларича, делегация таркиби АҚШ Конгрессидаги "Ўзбекистон бўйича кокус"нинг ҳамраиси, Миссисипи штатидан республикачи конгрессмен Трент Келли ва Вакиллар палатасининг Йўллар ва воситалар бўйича қўмитаси аъзоси, Иллинойс штатидан республикачи конгрессмен Дэрин Лахуд ҳамда уларнинг ходимларидан иборат.

Америкалик қонунчилар Ўзбекистонда бўлган вақтларида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси раҳбарияти билан, шунингдек, республикамиз вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашувлар ўтказишади. Ташриф давомида делегация мамлакатимизнинг тарихий ва маданий мероси билан ҳам танишади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ташриф АҚШ Конгресси аъзоларининг Ўзбекистонга 2017 йилдан буён еттинчи сафари бўлади. Ўтган йили икки партиядан бир гуруҳ америкалик қонунчилар мамлакатимизга икки маротаба ташриф буюрган ва улардан бирига Вакиллар палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси, Нью-Йорклик демократ конгрессмен Грегори Микс раҳбарлик қилган эди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТнинг инсоний ...

Кеча Варшавада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) минтақасида инсон ҳуқуқла...

Ўзбекистонда замонавий ҳинд тиббиёт муас...

Кеча Тошкент шаҳрида Ҳиндистоннинг “Aakash Healthcare” клиникаси филиалининг очилиш мароси...

Миср дзюдо федерацияси ушбу спорт турини...

Ўзбекистон ва Миср дзюдо федерациялари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди...

Сўнгги янгиликлар