Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   Иқтисодий дипломатия

АҚШ Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида қўллаб-қувватлашни давом эттиради

ТОШКЕНТ, 11 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев кеча АҚШ элчиси Дэниель Розенблюм билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон-Америка кўп қиррали ҳамкорлиги кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро қизиқиш ва кўп томонлама алоқаларни ўрнатишга интилиш туфайли икки томонлама ва минтақавий шериклик йўналишида эришилган ютуқлар мамнуният билан қайд этилди.

Музокаралар давомида томонлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини ҳар томонлама кўриб чиқдилар. Хусусан, 2022 йилнинг биринчи яримида ўзаро товар айланмасининг 31 фоизга ўсгани ва бу кўрсаткич 247,5 миллион долларга етгани қайд этилди. Савдо муносабатларини жадаллаштириш ҳамда импорт-экспорт операциялари номенклатурасини кенгайтириш бўйича аниқ тадбирлар белгиланди.

Мулоқот давомида инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш имкониятларига тўхталиб ўтилди. Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда Америка капитали асосида ташкил топган корхоналар сони икки баравар кўпайиб, 315 тани ташкил этди. Ўзбекистонда Америка компанияларининг иқтисодий иштирокини кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирилди. Бунинг учун томонлар АҚШнинг етакчи компаниялари ва молиявий ташкилотларини мамлакат ҳудудида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш учун имкониятларни бирлаштиришни режалаштирди.

Учрашув давомида икки томонлама муносабатларнинг ўзаро манфаатли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Масалан, "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (УСАИД) билан ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, истиқболли соҳаларда турли лойиҳаларни амалга оширишда АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (ДФC) билан ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, томонлар йиллар давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари ва минтақалари ўртасида йўлга қўйилган мазмунли ва самарали мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Дэниэль Розенблюм АҚШнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга содиқлигини билдирди.

Учрашув якунида эришилган келишувлар ва муҳокама қилинган ташаббусларни самарали амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва АҚШнинг кўп қиррали ҳамкорлигига янги туртки бериш мумкинлигига ишонч билдирилди.

Мавзуга оид

Қашқадарё вилоятининг иккита туманида оз...

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари Бекзод Мамаражабов, ...

Ўзбекистон элчиси Озарбайжон қишлоқ хўжа...

Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов Озарбайжон қишлоқ хўжалиги вазири Инам Керимов билан у...

Ўзбекистон Малайзияга тўқимачилик маҳсу...

Кеча Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида “Ўзенгилсаноат” уюшмаси вакиллари ва ...

Сўнгги янгиликлар