Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Сентябрь/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

АҚШ Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш соҳасидаги сезиларли муваффақиятларини эътироф этди

ВАШИНГТОН, 29 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча АҚШ Меҳнат вазирлиги дунёда мажбурий меҳнат билан боғлиқ вазият бўйича иккита ҳисоботни эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон элчихонасидан олинган маълумотларга кўра, болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисидаги ҳисоботда («TDA Report») Ўзбекистон 2011 йилдан бери биринчи марта болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар самарадорлиги бўйича «сезиларли тараққиёт»нинг энг яхши тоифасига кирди.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон 2011 йилда «болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича давлат томонидан ҳеч қандай муҳим саъй-ҳаракатлар қабул қилинмаган» 4-тоифага киритилган эди. 2018 йилда АҚШ идораси қарори билан Ўзбекистон «ўртача тараққиёт» билан 2-тоифага ўтказилди.

Ҳисоботга кўра, бу йил 131 давлат ичида Ўзбекистон «сезиларли тараққиёт»  мақомига сазовор бўлган 9 та давлат қаторидан жой олди. Баҳолаш болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини таъқиқловчи қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар, шикоятларни кўриб чиқиш ва бундай ҳуқуқбузарликларни текширишнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва институционал механизмлари, болалар меҳнатнинг энг оғир шаклларига жалб этилишининг олдини олишга қаратилган ижтимоий дастурлар амалга оширилишига, шунингдек, ушбу йўналишдаги давлат сиёсатининг самарадорлиги асосланади.

Материалда таъкидланишича, республикага ушбу мақомнинг берилиши халқаро стандартларга тўла мос равишда «болаларни тижорат мақсадида жинсий эксплуатация қилиш» учун жиноий жавобгарлик белгиланиши ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши туфайли эришилди. Жиноят кодексида ҳам мажбурий ва болалар меҳнати учун жазо кучайтирилган. Ҳисоботда, шунингдек, 2021-2025 йилларга мўлжалланган муносиб меҳнат бўйича янги мамлакат дастури имзолангани, ипак ишлаб чиқаришда болалар меҳнати билан боғлиқ шикоятлар баҳоланиши, болалар ва мажбурий меҳнатга қўйилган таъқиқларнинг амалда татбиқ этилиши қайд қилинган.

– Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам қисқа вақт ичида таъсирчан тараққиётга эриша олган давлатга айланмоқда, – деди АҚШ Меҳнат вазирлигининг Болалар ва мажбурий меҳнат ҳамда одам савдоси бошқармаси (ILAB) раҳбари Марсиа Еуженио.

Ўзбекистоннинг тизимли мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш бўйича эришган муваффақиятларини ҳисобга олиб, АҚШ Меҳнат вазирлиги ҳам «Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхати»дан мамлакатимизда етиштирилган пахта ҳосилининг чиқарилишини эълон қилди. Ушбу қарор Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта ва ундан тайёрланган маҳсулотларни АҚШга олиб киришга қўйилган расмий чекловларни бекор қилади ва шу орқали маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун янги имкониятлар яратади.

Ушбу ҳисоботни тақдим этар экан, Меҳнат вазири ўринбосари Теа Ли Ўзбекистондаги мисли кўрилмаган тараққиётни алоҳида эътироф этди.

-2021 йилда биз мисли кўрилмаган ўзгаришларга гувоҳ бўлдик. Мен бир-иккита мисол келтираман. Ўзбек пахтаси мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарилди, - деди Теа Ли. -Бу қарор Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам муҳим қадамлар қўйгани ва сезиларли муваффақиятларга эришгани билан боғлиқ. Жорий йилда ҳукумат пахта соҳасида тизимли мажбурий меҳнатга барҳам берди, пахта терими устидан давлат назоратига асосланган тизимни бекор қилди, ишчиларни ёллашда мажбурлаш усулларини қўллаганлик учун жазо чораларини кучайтирди. Тараққиётни инобатга олиб, биз ўзбек пахтасини мажбурий меҳнат билан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхатидан чиқардик. Биламизки, ҳали кўп иш қилиш керак, айниқса уюшмалар эркинлиги ва мустақил мониторинг бўйича. Шу боис эришилган мваффақиятларни сақлаб қолиш учун биз ушбу йўналишда ҳамкорликни давом эттирамиз.

Ҳисоботга кўра, ўзбек пахтасининг ушбу рўйхатдан чиқарилиши сабаблари «Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатни хорижий сармоядорлар учун жозибали манзил сифатида кўрсатиб, иқтисодий ислоҳотларни олға сура бошлаган 2017 йилдан буён Ўзбекистонда пахта саноатидаги жиддий ўзгаришлар» билан боғлиқ.

Ҳужжатда алоҳида таъкидланганидек, ҳукумат бутун ишлаб чиқариш занжирини механизациялашга, ишчи кучидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжни камайтирадиган йўналишни давом эттирмоқда. «Мажбурий меҳнат ҳолатларининг қисқариши мажбурий пахта теримини бекор қилиш ва ишчиларни ёллашда мажбурлашни таъқиқловчи ва бундай ҳуқуқбузарликлар учун қатъий жазоларни назарда тутувчи янги сиёсатни жорий этиш орқали мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича ҳукуматнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасидир».

Пахта терими учун минимал тўловнинг сезиларли даражада оширилиши, ишчилар ва иш берувчилар ўртасида давлат аралашувисиз жамоавий битимлар тузиш амалиёти йўлга қўйилгани ҳам алоҳида таъкидланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик дипломатлар Россия ташқи и...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари 14-25 июнь кунлари «Халқаро алоқалар. Россия та...

Ригада Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгари...

Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султанов Латвиянинг етакчи Riga TV-24 телеканали продюсери ва б...

Ўзбекистон тадбиркорлари Қоҳирада ўткази...

Мамлакатимиз элчихонасида «Dina Farms» компанияси ижрочи директори Оманулло Саад билан учр...

Сўнгги янгиликлар