Uz / Ўз Ru En

Toshkent

30/Май/2020   Сирдарё, биз сен билан

АҚШ Сирдарёда тошқиндан зарар кўрган 2000 та оилаларга моддий ёрдам кўрсатди


ГУЛИСТОН, 30 май. /«Дунё» АА/. AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм «Сардоба» сув омбори тошқинидан зарар кўрган 2000 та оилага етказиш учун зарур воситаларни «Соғлом авлод учун» нодавлат хайрия жамғармасига топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  Сирдарё вилояти ҳокимлиги манбасига асосланиб.

  Инсонпарварлик ёрдами АҚШ ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги —USAID орқали тақдим этилган. Унда  озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари, кўрпа-тўшаклар, сув тозалаш учун таблеткалар ва бошқа буюмлар ўрин олган.

Жамғарма ушбу инсонпарварлик ёрдамини сув тошқини бўлган ҳудудларга етказиб беради ҳамда уни Сирдарё вилоятидаги ҳудудий филиали орқали тарқатади.

«Соғлом авлод учун» жамғармаси вилоят филиали томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда тошқиндан зарар кўрганлар ва ёрдамга муҳтож оилаларга АҚШ инсонпарварлик ёрдамини етказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Мавзуга оид

Сирдарё вилоятида инвестиция фаолияти ян...

Жорий йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарли...

Президентнинг офатдан зарар кўрган ҳудуд...

Сирдарё ва Бухоро вилоятлари аҳолиси бошига тушган синовлар чет эллардаги Ўзбекистон дўстл...

Шавкат Мирзиёев уйига қайтган одамлар би...

Шавкат Мирзиёев қадрдон маконига қайтган маҳалла аҳолиси билан мулоқотда бўлди....

Сўнгги янгиликлар