Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

АҚШда Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш давом этмоқда


 НЬЮ-ЙОРК, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. 17-18 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ҳузурида тузилган сайлов участкаси ва мамлакатимизнинг БМТдаги доимий миссияси АҚШнинг Филадельфия, Питтсбург (Пенсильвания) ва Чикаго (Иллинойс) шаҳарларида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Таъкидлаш керакки, янги Ўзбекистон ҳаётидаги ушбу муҳим сиёсий воқеа АҚШда яшаётган юртошларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинмоқда. Улар ўз фикр-мулоҳазаларида Ватандан узоқда бўлишига қарамай, ўз конституциявий ҳуқуқини тўлқонли амалга ошириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилгани учун миннатдорлик билдирди.

Олим Шарипов, Чикагодаги Ўзбекистон-Америка уюшмаси раиси:

- Бугун биз учун унутилмас воқеа бўлди. Чикаго ва унинг атрофида яшовчи ўзбекистонликлар конституциявий ҳуқуқимиздан фойдаланиб, Ўзбекистон Президенти сайловида мудатидан олдин овоз беришда иштирок этаяпмиз.

Мен ўз танловимни амалга оширдим. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимни сайловда фаол иштирок этишга чақираман.

Ойдиной Назарова, сайловчи:

- Мен ҳам ватандошларимизни фаол бўлишга ундайман. Бу она Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тадбир ташкилотчиларига, жумладан, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги дипломатик миссиялари ва “Питтсбургдаги ўзбекистонликлар жамияти” диаспора уюшмаси вакилларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

Овоз беришда иштирок этинг ва танловингизни амалга оширинг!

Нилуфар Олимжонова, сайловчи:

- Муддатидан овоз бериш жараёнида бутун оиламиз билан қатнашдик. Ушбу сайлов жараёни ташкил этилганидан жуда мамнунмиз. Ишончим комилки, овозимиз муҳим аҳамиятга эга ва Ўзбекистоннинг янада ривожланишига ҳисса қўшади.

Баҳодир Қудратов, сайловчи:

- Ўзбекистон дипломатия корпуси ташкилотчилиги билан Филадельфияда ташкил этилган муддатидан олдин овоз бериш жараёни муваффақиятли ўтди. Яратилган барча шарт-шароитлар сайлов қонунчилиги ва белгиланган қоидаларга кўра ташкил этилди.

Юртдошларимизнинг сўзларига кўра, Нью-Йорк шаҳридаги сайлов участка комиссияси муддатидан олдин овоз беришнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Сайловнинг очиқ ва ошкора бўлиб ўтаётгани маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳам ёритилмоқда.

Мавзуга оид

Борнмут шаҳрида яшовчи ватандошлар Ўзбек...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан Англия жанубида жойлашган Борнмут шаҳрида ...

Шавкат Мирзиёев ғалабаси Ўзбекистон халқ...

Мамлакатимизда жорий йил 24 октябрь куни ўтказилган Президент сайловининг дастлабки натижа...

Германиядан муносабат: Ўзбекистоннинг Ма...

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашган «Open I...

Сўнгги янгиликлар