Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

АҚШдаги ватандош: Ҳар бир инсон ўзининг ва яқинларининг тақдирига ҳамда келажагига бефарқ бўлмаслиги керак

НЬЮ-ЙОРК, 28 июнь. /«Дунё» АА/. АҚШнинг Филадельфия шаҳридаги «Юртдош» диаспорал жамияти раҳбари Шарофиддин Зиёмов Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини йўллади, - деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- АҚШнинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳридаги жамиятимиз фаоллари билан маслаҳатлашган ҳолда Ўзбекистон конституциясига ўзгартириш киритиш юзасидан биз ҳам кўпчилик ватандошларимиз қатори ўз таклифларимизни конституциявий комиссия ихтиёрига юборган эдик.

Таклифларимиздан бири хорижда ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликларга тизимли ғамхўрлик кўрсатиш билан бир қаторда тадрижий равишда ташкиллаштириладиган байрам ва тантаналар арафасида миллий урф-одатларимизни тараннум этадиган кўргазмаларни мунтазам ташкиллаштиришга оид эди.

Мазкур кўргазмаларда ўзбекистонлик ҳунармандлар ўз ижод маҳсулларини кенг оммага тақдим этиш билан бир қаторда, охирги вақтларда тантаналаримизда фаоллик кўрсатаётган маҳаллий аҳоли (америкаликлар) Ўзбекистон ҳақида янада кўпроқ тушунча ва маълумотларга эга бўлиши учун хизмат қилади.

Ҳар бир инсон ўзининг ва яқинларининг тақдирига ҳамда келажагига бефарқ бўлмаслиги керак ҳамда жамият ҳаётида катта ўрин тутган асосий Қомус матнини ижодкори бўлиш имкониятидан фойдаланиши шарт.

Мавзуга оид

Жанубий Кореядаги ватандош: Янги Ўзбекис...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтка...

Туркиядан муносабат: Атроф-муҳитни яхшил...

«SASAM» стратегик тадқиқотлар маркази бош котиби Жесурхан Таш (Туркия) «Дунё» АА учун инте...

БААдаги ватандош: Бош қомусимизда оилани...

БААдаги етакчи «DU» телекоммуникация компанияси ходими Ғайрат Холиқов Ўзбекистонда амалга...

Сўнгги янгиликлар