Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Долзарб

АҚШдан муносабат: Бу тарихий учрашув Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорликни бойитиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашнинг кучли омили бўлиб хизмат қилади

ВАШИНГТОН, 19 август. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи Америка Қўшма Штатлари эксперт доиралари ва оммавий ахборот воситалари ҳам диққат марказида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Хусусан, Американинг “EIN Presswire” интернет янгиликлар хизмати ҳукуматнинг расмий маълумотларига таянган ҳолда ёзганидек, Саудия Арабистонида бўлган чоғида Ўзбекистон раҳбарини Макка минтақаси раҳбарлари, инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ва бошқа расмийлар кутиб олишди.

“Жидда шаҳридаги “Қаср Ал-Салом” саройида Ўзбекистон Президенти ва САП Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар ўтказилиб, томонлар турли даражадаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар”, деб ёзади янгиликлар хизмати.

Бундан ташқари, мазкур учрашув икки мамлакатнинг умумий фикр ва интилишларини намойиш этганига алоҳида урғу берилган. Саудия Арабистонида муваффақиятли амалга оширилаётган “Нигоҳ- 2030” давлат дастури юқори баҳоланди. У Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳангдир. Икки мамлакат рақамли ва “яшил” иқтисодиёт тамойилларини ҳаётга тадбиқ этишга катта эътибор қаратмоқда.

Ишбилармонларнинг алоқалари учун янада қулай шароитлар яратиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, унинг тизимини диверсификация қилиш зарурлиги қайд этилгани ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган. “Тарихий учрашув икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни бойитиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун кучли омил бўлиб хизмат қилади”, деб ёзади “EIN Presswire”.

Шунингдек, мақолада Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани, унинг якунлари бўйича энергетика, кимё, электротехника, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари, транспорт соҳаларида 14 миллиард доллардан ортиқ шартнома ва битимлар имзолангани қайд этилган.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Мулоқот бўйича шерик мақомини олганини ҳам мамнуният билан олқишлади.

Музокаралар якунида энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари ва бошқа соҳаларда имзоланган ҳужжатлар алмашилгани таъкидланади «EIN Presswire» нашрида эълон қилинган мақолада.

Ўз навбатида, Энергетика иқтисодиёти ва молиявий таҳлил институтининг (Детройт, Огайо штати) интернет тармоғидаги веб-саҳифасида чоп этилган мақолада Ўзбекистон энергетика вазирлиги, Саудия Арабистони энергетика вазирлиги ва Саудия компаниялари ўртасида 12 миллиард долларлик учта йирик битим имзолангани ҳақидаги маълумотлар батафсил қаламга олинган.

Унда эришилган келишувлар икки мамлакат ўртасидаги ёқилғи-энергетика мажмуасидаги ҳамкорликни ривожлантириш платформасига айланиши таъкидланган. “Шартномалардан бири Саудиянинг «ACWA Power» компанияси томонидан Қорақалпоғистонда 1,5 ГВт шамол электр станциясини қуришни назарда тутади. Бошқа бир келишув ҳамда «ACWA Power» ва «Air Products» компаниялари билан биргаликда илмий-тадқиқот лойиҳаларини ривожлантириш орқали Ўзбекистонда “яшил” водородни ишлаб чиқаришга қаратилган”, деб ёзади институт сайти .

Бундан ташқари, Саудия Арабистони томонининг яқин 5 йил ичида Ўзбекистон энергетика мажмуасига 10 миллиард доллар сармоя киритиш ниятини акс эттирган ҳужжат ҳам имзолангани ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати томонидан эълон қилинган сурат.

Мавзуга оид

МОХИ экперти: Озиқ -овқат хавфсизлигини ...

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 август кунлари Туркманистонда бўлиб ўтган Марка...

Ўзбекистон Президенти: Бугун ўз тенгдошл...

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, мамлакатимизда б...

Ўзбeкистон ва Саудия Арабистони энeргeти...

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги ўртасида ҳамкорл...

Сўнгги янгиликлар