Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

АҚШдан муносабат: Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуришдаги интилишларини ифодалайди

ВАШИНГТОН, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси, профессор  Фредерик Старр (АҚШ) Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар, бутун минтақа учун жуда истиқболли ва алоҳида аҳамиятга эга, деб ўйлайман. Мен уларни жуда ижобий деб биламан, чунки ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқларини аввалгидан кўра аниқроқ белгилайди, шу билан бирга адолатнинг ролини оширади, Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуришдаги интилишларини ифодалайди.

Бу борада Президент Шавкат Мирзиёевнинг эскича «Давлат-жамият-инсон» ғоясини «Инсон–жамият-давлат» тамойилига ўзгартириши жуда муҳимдир.

Асосий қонунни сезиларли даражада яхшилаши мумкин бўлган кўплаб таклиф қилинаётган ўзгаришларни таъкидлашни истардим. Давлат органлари фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва ҳисобдорликни таъминловчи нормалар керак. Вилоятлар раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Халқ депутатлари кенгашларига раҳбарлик қилиши тўғрисидаги нормани Конституциядан чиқариб ташлаш нафақат бюрократиядан халос бўлинади, балки маҳаллий даражадаги ҳокимият органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати даражасини оширади.

100 минг кишидан иборат фуқаролар гуруҳига давлат манфаатларини илгари сурувчи қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини бериш ҳам аҳамиятлидир.

Ҳақиқат шундаки, Конституция таҳлил, мунозара ва миллий баҳс жараёнидир. Ўзбекистонда бу жараён имкон қадар шаффоф ва инклюзив бўлишига ишончим комил.

Менимча, Конституциявий ҳуқуқ институти бўлиши керак. Бу жамиятнинг барча аъзолари – мансабдор шахслар, бизнес ва академиялар вакили бўлган таълим муассасасидир. Ушбу институт Конституция, умуман конституционизм ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда бурчларини муҳокама қилиш учун ҳам долзарб. Менимча, ривожланаётган Конституцияга бўлган бундай миллий эътибор ислоҳотлар самарадорлигини таъминловчи мустаҳкам пойдевор бўлади.

Ўзбекистоннинг фаол дипломатик саъй-ҳаракатлари ва яхши қўшничилик сиёсати минтақа тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон якка ижрочи эмас, балки ўтмишдагидан кўра бир-бирини яхшироқ тушуна бошлаган, умумий тил топа олган ва муаммоларни ҳал қилиш учун бирлашаётган Марказий Осиё давлатларининг тенг аъзоси. Бу минтақанинг ривожланиши учун ҳам жуда муҳимдир.

Марказий Осиё океанга тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга бўлмаган ягона минтақадир. Бу ҳудуддаги барча мамлакатлар Жанубга йўл очиши кераклигини яхши англашади. Бу уларга Жануби-шарқий Осиёнинг улкан бозори билан савдо қилиш имкониятини беради. Энг самарали йўл эса Афғонистон орқали бўлади.

Ўзбекистон нафақат етакчи, балки, энг муҳими, минтақаларнинг ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларнинг мувофиқлаштирувчиси ҳамдир. Ўзбекистон ушбу муҳим масалаларни илгари суриш, шу жумладан Толибоннинг Афғонистон орқали ўтадиган савдо ва транзит йўлларига бўлган қизиқишини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш йўлларини топишга муваффақ бўлмоқда.

Демак Тошкентга, бутун Марказий Осиё давлатларига ушбу масалага жиддий ёндашгани учун тасанно, деймиз. Менимча, бу минтақа келажагининг калитидир.

Мавзуга оид

Хитойдаги ватандош: Ўзбекистонда амалга ...

Хитойнинг машҳур «Алибаба Груп» компанияси ходими, ватандошимиз Фарруҳ Кушназаров Бош қом...

Эрондаги ватандош: Янги Ўзбекистонда ама...

Эроннинг “Жамоатул Мустафо” халқаро университетида таҳсил олаётган ватандошимиз Ҳусан Сали...

Владивостокда меҳнат қилаётган ватандошл...

Мамлакатимизнинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ходимлари 25 июнь куни эълон қилинган Ў...

Сўнгги янгиликлар