Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Июль/2022   Изоҳлар

АҚШдан муносабат: Ўзбекистоннинг иқтисодий трансформацияси минтақа хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашнинг энг яхши намунаси ва моделларидан биридир

ВАШИНГТОН, 15 июль. /«Дунё» АА/. Халқаро солиқлар ва инвестициялар маркази (ITIC) президенти Даниэл Витт «Дунё» АА учун шарҳида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича махсус резолюция ҳақидаги фикрларини билдирди.


- Резолюция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2021 йил июль ойида Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференциядан роппа-роса бир йил ўтиб қабул қилинди. Мен ушбу халқаро анжуманда қатнашиш шарафига муяссар бўлган эдим. БМТ резолюцияси ўзаро боғлиқлик БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг ягона йўли эканини кўрсатмоқда.

Хавфсизлик ва ўзаро боғлиқлик инвестицияларни рағбатлантиради. Сўнгги йилларда биз кузатаётган Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистоннинг иқтисодий трансформацияси минтақа хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашнинг энг яхши намунаси ва моделларидан биридир.

Сўнгги 25 йил ичида Ғарбий Африка ва Жануби-Шарқий Осиёда минтақавий иқтисодий институтларни шакллантириш учун мамлакатлар қандай бирлашиши мумкинлигига гувоҳ бўлдик. Савдо ва инвестицияларнинг ушбу модели Марказий ва Жанубий Осиёда такрорланиши мумкин. АҚШ, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон, Хитой ва Россия барқарорлик ва инвестициялар оқимини таъминлаш йўлида кучларни бирлаштирганини кўришимизга умид қиламан.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуси доирасида Ўзбекистон бошқа давлатлар учун яна бир бор ёрқин намуна бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлашни истардим. «Economist» журнали 2019 йилда Ўзбекистонни “йил мамлакати” деб эълон қилганини яхши эслайман. Ўзбекистон Президенти томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар бу соҳада салмоқли натижаларга эришиш учун нималар қилиш зарурлигига ижобий мисол бўла олади.

Минтақавий алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун, аввало, ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамжамият ва эркин савдо ҳудудларини яратиш зарур.

Иккинчидан, 20 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистонни Ҳинд океани билан боғлайдиган темир йўл қурилиши ҳақида музокаралар олиб борилмоқда. Менимча, ушбу темир йўл қурилиши лойиҳасини кечиктирмасдан амалга ошириш керак. Ушбу лойиҳа бюджети 4-6 миллиард доллар атрофида баҳоланаётганидан хабаримиз бор. Бу маблағ тинчликни мустаҳкамлаш ва фаровонликни таъминлаш учун иқтисодий имкониятларни ошириш йўлида арзимаган миқдордаги маблағдир.

Учинчидан, минтақадаги барча давлатлар солиқ ва божхона органлари фаолиятини рақамлаштириши керак. Бу товарлар ва инвестицияларнинг эркин оқимини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, коррупцияни камайтириш ва бюджет учун даромад олиш учун платформага айланади.

Минтақавий ва иқтисодий хавфсизлик Марказий ва Жанубий Осиёни бир минтақага бирлаштиришга хизмат қилади. Бу эса тинчлик ва фаровонликнинг гаровидир.

Мавзуга оид

Рамиз Алекперов: Ўзбекистон раҳбариятини...

БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси (МООНСА) раҳбари Рамиз Алекперов Ўзбекистон ташаббус...

ИТСВ давлатимиз раҳбарининг «Термиз» эрк...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўз веб-саҳифасида Ўзбекистон Президентининг «Термиз...

Брюсселдан муносабат: Самарқанд саммити ...

Альберто Туркстра, «Diplomatic World Institute» таҳлилий марказининг лойиҳа менежери...

Сўнгги янгиликлар