Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Сиёсат

Ар-Риёдда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва ИҲТ медиа тузилмаси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

АР-РИЁД, 28 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ахборот агентликлари уюшмаси (Union of News Agencies – UNA) бош директори Муҳаммад Абд Раббо ал-Йамий ва  уюшманинг халқаро алоқалар ва стратегик ривожланиш бўйича директори Юнус Иноят билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Музокаралар чоғида уюшманинг ИҲТга аъзо давлатлар оммавий ахборот воситалари ўртасидаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдаги роли, шунингдек, Ўзбекистонда ўтказилаётган йирик сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар тадбирлар тўғрисида ахборот тарқатишда UNA томонидан кўрсатилаётган кўмак юқори баҳоланди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросга эга эканини ҳисобга олиб, мамлакат медиа-агентликларининг UNA билан ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Шу ўринда UNA каби медиа-платформалар имкониятларидан фойдаланиш нафақат Ўзбекистон ва уюшма, балки ИҲТга аъзо барча давлатлар манфаатларига хизмат қилиши қайд этилди.

Муҳаммад Абд Раббо Ал-Йамий UNAнинг ИҲТга аъзо давлатларнинг асосий медиа-платформаси сифатидаги ролига, шунингдек, ислом ва медиа қадриятларига асосланган медиа соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган истиқболга мўлжалланган узоқ муддатли режалари ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг айтишича,  истиқболдаги вазифаларга шаффофлик, ўзаро ишонч, бағрикенглик, ирқий камситилишлар ва уларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш ҳамда  бошқа замонавий таҳдидларни олдини олишга хизмат қиладиган медиа-маҳсулотларни тайёрлаш киради. У, шунингдек, UNA тузилмасини ислоҳ қилиш, уюшма фаолиятини оптималлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш, ИҲТга аъзо мамлакатларнинг уюшмага қўшадиган ҳиссаларини янада кучайтириш режалари ҳақида сўзлаб берди.

Бундан ташқари, UNA бош директори миллий ахборот агентликлари вакиллари орқали ИҲТга аъзо давлатлар оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлиги учун стратегик маслаҳатлар бериш имкониятлари ҳақида маълумот берди. UNA раҳбари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» АА билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш муҳимлигини урғулади.

Муҳаммад Абд Раббо Ал-Йамий Ўзбекистон медиа-компаниялари ва UNA ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор таклифларни, хусусан, ўзбек журналистлари учун амалий машғулотлар, медиа-тур ва бошқа қўшма лойиҳаларни ташкил этиш бўйича таклифларни илгари сурди.

Маълумот учун, UNA 1972 йилда ташкил этилган. Уюшмасининг асосий вазифаси ИҲТ кундалик янгиликларини онлайн платформа орқали араб, инглиз ва француз тилларида кенг тарқатишдан иборат.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринч...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Туркия элчиси ва TİKA ваколатхонаси р...

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистон Бир...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 март куни Қозоғистон Республикасинин...

Ўзбекистон Президенти Хоразм вилоятига ж...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга...

Сўнгги янгиликлар