Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Июнь/2022   Ҳамкорлик

Аргентина элчиси билан спорт соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов кеча Аргентина элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдуардо Антонио Зуайн билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда, шунингдек,  Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этди.

Суҳбат давомида икки мамлакатлар ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, келгусидаги истиқболлари ва ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.

Элчи Аргентина Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилиш жараёнини катта қизиқиш билан кузатаётганини, бу борада Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришни устувор вазифа деб билиши ва икки томонлама алоқалар йўлида қатъий амалий чоралар кўришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов томонидан ҳам Аргентина мамлакати спорт соҳасида, хусусан футболда кўплаб ютуқларга эришгани ва бу борада Ўзбекистон футболи учун катта тажриба алмашиш учун яхши имконият эканлигини таъкидлади.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Аргентина футболи жаҳон миқёсида улкан нуфузга эга эканлигини қайд этиб, иккала мамлакатнинг барча ёш тоифаларида, хусусан, миллий терма жамоалар ҳамда клублар ўртасида ўртоқлик учрашувларини ўтказиш, футбол мураббийларини тажриба алмашиш учун Аргентина мураббийлар марказига юбориш юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтди.

Аргентиналик дипломат мазкур таклифларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.

Учрашув давомида келгусида ҳамкорликда ташкил этиладиган тадбирлар ва лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз,  кеча  Аргентинанинг  Ўзбекистондаги  элчиси этиб тайинланган Эдуардо Антонио Зуайн Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норовга ўз ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қишлоқ...

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар ми...

Тошкентда Ўзбекистон-Мўғулистон бизнес-ф...

Кеча Тошкентда Ўзбекистон-Мўғулистон бизнес-форуми бўлиб ўтди...

Ўзбекистон делегацияси Францияда жаҳон м...

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ва қатор Туризм ва маданий мерос вазир...

Сўнгги янгиликлар