06/Январь/2021 COVID-19
ТОШКEНТ, 6 январ. /«Дунё» АА/. Арманистон Президенти Армен Саркисянда COVID-19 коронавируси тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Арменпресс» агентлигининг давлат раҳбари аппарати манбасига асосланиб хабар беришича, Арманистон Президенти Лондонда янги йилни оиласи билан кутиб олган. Ва 3 январь куни оёғидан операция муваффақиятли ўтказилган. Аммо шундан кейин 67 ёшли давлат раҳбарида коронавирус аломатлари кузатила бошланган. Тест синови ижобий натижа берди. Айни пайтда Армен Саркисян изоляцияда ва масофадан туриб ишлашда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёзида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян коронавирусга чалинган эди. У касаллик симтомларсиз ўтгани ҳақида айтган эди.
Ҳозирга қадар Арманистонда 160 мингдан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Мамлакатда ушбу касаллик туфайли 2,9 минг киши вафот этди.