Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Ашхободда Ўзбекистон Президент сайловига бағишланган брифинг ўтказилди


АШХОБОД, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Туркманистондаги элчихонасида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ашхобод шаҳрида аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар раҳбарлари ва ходимлари, Туркманистон жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Брифингда 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарликнинг сўнгги босқичи ҳақида ахборот берилди.

Сайловларнинг демократик норма ва стандартларга мос ўтказилишини таъминлаш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси (ЕХҲТ/ДИИҲББ) ҳамда 400 дан зиёд хорижий кузатувчи таклиф этилгани қайд этилди. Бундан ташқари, сайловларни ёритиш учун хорижий оммавий ахборот воситаларининг 200 дан ортиқ вакили аккредитациядан ўтди.

Хорижда яшаётган ватандошлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистоннинг дипломатия муассасалари ҳузурида 54 та сайлов участкаси  тузилгани маълум қилинди.

Шу нуқтаи назардан, Ашхободдаги элчихона ҳузуридаги  42-сайлов участкаси айни пайтда Туркманистонда яшаётган ватандошлар билан фаол иш олиб бормоқда.

Элчихонада Президентликка номзодларнинг дастурлари билан танишиш  ва овоз бериш жараёни ҳақида атрофлича маълумот тақдим этиш учун Ўзбекистон фуқаролари билан мунтазам тарзда учрашувлар ташкил этиляпти.

Брифинг иштирокчилари МСК талабларига мувофиқ ташкил қилинган 42-сайлов участкаси фаолияти билан танишди.

«Бетараф Туркманистон» газетаси мамлакатимизнинг Ашхобод шаҳридаги дипломатия миссияси ҳузуридаги 42-сайлов участкасида 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтиши ҳақидаги хабарни чоп этди.

Мавзуга оид

Қозон шаҳрида Ўзбекистон Президенти сайл...

Мамлакатимиз Бош консулхона томонидан Қозонда яшаётган ва ушбу шаҳардаги олий таълим муасс...

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Пр...

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда йирик сиёсий жара...

Саудия Арабистони оммавий ахборот восита...

Ислом ҳамкорлик ташкилоти қошидаги Ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC)нинг веб-сайтида...

Сўнгги янгиликлар