Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Июль/2021   Спорт

Австралиянинг Брисбен шаҳри 2032 йилда ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади

ТОШКЕНТ, 22 июль. /«Дунё» АА/.  Кунчиқар юртда бошланаётган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари арафасида Токиода Халқаро Олимпия қўмитасининг 138-сессияси ўз ишини бошлади. Унда 2032 йилги XXXV ёзги Олимпия ўйинларининг мезбон шаҳри номи маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Делегатларнинг кўп сонли овози билан Австралиянинг Брисбен шаҳри 2032 йил бўлиб ўтадиган XXXV ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини қабул қиладиган бўлди.

XXXV ёзги Олимпия ўйинларининг мезбонлиги учун Австралияга Индонезия, Ҳиндистон ва Қатар каби давлатлар рақобат қилди.

Австралия ўз тарихида бунгача 2 бор (Мельбурн-1956 ва Сидней-2000) ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилган.

Брисбен мезболик қиладиган Олимпия ўйинларигача 2024 йил Парижда ва 2028 йил Лос-Анжелесда ҳар тўрт йиллликнинг  мазкур йирик спорт мусобақаси бўлиб ўтади.

Мавзуга оид

2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлар...

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида «Тошкент–2025» ёзги Осиё ўйин...

Тошкентда шахмат бўйича II «Соҳибқирон ...

Пойтахтимиздаги Шахмат академиясида шахмат бўйича II «Соҳибқирон кубоги» халқаро турнири б...

Ёш чарм қўлқоп усталари «Очиқ эшиклар к...

Ўзбекистон вакилларининг бокс бўйича халқаро кўламда эришаётган ютуқлари бугун кенг эътиро...

Сўнгги янгиликлар