Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Ноябрь/2020   COVID-19

Австрияда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

ВЕНА, 16 ноябрь. /«Дунё» АА/. Австрияда Сovid-19 коронавирусининг кенг тарқалишига қарши курашиш мақсадида жорий йил 17 ноябрдан 6 декабргача карантин чоралари кучайтирилди, деб хабар берди «Дунё» АА.


Ўзбекистоннинг Вена шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, Австрия ҳукумати пандемия ҳолатининг кескин ёмонлашуви сабабли карантин чораларини кучайтириш ва тўлиқ карантин (локдаун) қоидаларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Янги қоидаларга мувофиқ, мамлакат бўйлаб кундалик эҳтиёж маҳсулотлари дўконлари, почта алоқаси шохобчалари, банклар ва дорихоналардан ташқари йирик савдо-кўнгилочар марказлар ва хизмат кўрсатиш корхоналари ёпилади. Университетлар ва мактаблар масофадан ўқитишга ўтмоқда. Шунингдек, аҳолининг ҳаракатланишини чеклаш чоралари кучайтирилмоқда, уйдан узрли сабабсиз чиқиш таъқиқланган. Аҳоли ижтимоий алоқаларни минимал даражада камайтиришга даъват этилмоқда.

Шунингдек, 3 ноябрь кунидан эътиборан мамлакатда соат 20.00 дан 6.00 гача комендантлик соати жорий қилинган, ресторан, меҳмонхона, театр, музей ва кинотеатрлар фаолиятига чекловлар киритилган эди.

Маълумотларга кўра, сўнгги 7 кун ичида Австрия дунёда 1 миллион аҳоли орасида каранавирусни юқтириш бўйича 831 та ҳолат билан  биринчи ўринга чиқиб олди. Сўнгги бир ҳафта ичида мамлакатда ҳар куни ўртача 7 мингдан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси қайд этилмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон элчихонаси Австрияда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган барча ватандошларимиздан юзага келган эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда янги карантин қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар с...

2020 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ...

Ўтган бир кеча-кундузда Ўзбекистонда 437...

Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг сони 419 тага ортиб, умумий к...

COVID-19: Мамлакатимиз худудлари бўйлаб ...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, пайшанба куни Тошкент ва Нукус шаҳа...

Сўнгги янгиликлар