Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Июнь/2020   Сирдарё, биз сен билан

Австрияда Сардоба аҳолисига кўмак кўрсатиш бўйича навбатдаги акция ўтказилди


ВEНА, 17 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги элчихонаси ташаббуси билан Сирдарё вилоятидаги тўғон ўпирилишидан жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатишга қаратилган хайрия акцияси ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Акцияда Австрияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган, таълим олаётган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиб, шу орқали халқимиз билан бирдамлигини яна бир карра намойиш этди.

— Дунё бўйлаб бошлаган ушбу акцияда иштирок этиш биз учун шараф —  дейди Вена университети талабаси Бекзод Аҳмедов. — Ўзбек халқи ҳар доим қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтган. Акцияда иштирок этган барча ватандошлар, ҳудудда жўшқин ҳаётни тиклаш бўйича ҳаракатлар тез орада ўз самарасини беришига ишонади.

Хайрия акцияси доирасида йиғилган барча маблағлар Сирдарё вилоятида офатдан жабр кўрган аҳолига ёрдам бериш ва инфратузилмани тиклашга йўналтирилади.

Мавзуга оид

“Berliner Telegraph”: “Ташвишнинг бегона...

“Berliner Telegraph” журнали веб-саҳифасида Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонин...

Фавқулодда ҳодиса ва унинг оқибатлари ат...

Давлатимиз раҳбари раислигида Гулистон шаҳрида мутасадди раҳбарлар, ҳуқуқ-тартибот идорала...

Тожикистонлик эксперт Ўзбекистоннинг ахб...

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган энг муҳим воқеалар хорижий давлатлар...

Сўнгги янгиликлар