Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Ноябрь/2021   Жамият

Австрияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

ТОШКЕНТ, 23 ноябрь. /«Дунё» АА/. Австрия ҳукумати COVID-19га чалиниш билан боғлиқ кескин вазият туфайли 22 ноябрдан бошлаб мамлакатда умуммиллий локдаун жорий қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистоннинг Венадаги элчихонасидан маълум қилишларича, локдаун  чоралари биринчи босқичда 20 кунга, яъни 13 декабрга қадар амал қилади. Ушбу чекловлар кейинчалик яна ўн кунга узайтирилиши  мумкин. Ҳукуматнинг амалдаги режасига кўра, умумий локдаундан сўнг COVID-19га қарши эмланмаганлар учун чекловлар ўз кучида қолади.

13 декабрга қадар мамлакатда комендантлик соати амал қилади. Унда уйдан фақат иш, ўқиш, саломатлик учун сайр қилиш ёки озиқ-овқат харид қилиш учун чиқишга рухсат берилади. Шу билан бирга, иш берувчиларга ходимларни масофавий иш шаклига ўтказиш тавсия этилди. Озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва кундалик турмуш эҳтиёжларини таъминлаб турадиган бошқа қатор тизимлардан ташқари барча муассасалар фаолияти  тўхтатилди.

Ўрнатилган чекловлар Австрияга хизмат сафари билан ёки шахсий мақсадларда келаётганларга нисбатан ҳам карантин/ўзини-ўзи изоляция қилиш қоидаси қўлланилишини назарда тутади. Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган вакциналар (BioNTech/Pfizer, Moderna, AstraZeneca, Johnson&Johnson/Janssen, Sinopharm/Sinovacc)дан бири билан тўлиқ эмланган шахслар тегишли тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинганда карантин чекловларидан озод қилинади.

Ушбу ҳужжат Австрияга кириш вақтида эмлаш камида 14 кун ва кўпи билан 270 кун олдин амалга оширилганлигини тасдиқлаши керак (ҳисоб вакцинанинг тўлиқ эмлаш учун зарур бўлган охирги дозаси қабул қилинган кундан бошланади). Ўзини-ўзи изоляция қилиш бўйича имтиёзлар мамлакатга бизнес (профессионал) мақсадларда кираётган шахслар ва эмланган катталар билан келаётган вояга етмаганларга ҳам қўлланиши мумкин.

Эмланмаган шахслар Австрия ҳудудига кирган вақтда муддати 72 соатдан ортиқ бўлмаган ПЦР тестининг салбий сертификатини тақдим этиши керак. Мамлакатга кираётган фуқаролар ўн кунлик карантин/ўзини ўзи изоляция қилиш шароитига зудлик билан киришади. Олинган тест натижалари салбий бўлган тақдирда, мамлакатга киргандан кейин бешинчи кундан бошлаб ушбу шароитдан чиқишга рухсат берилиши мумкин.

Барча фуқаролар Австрияга киришдан аввал 72 соат давомида мазкур ҳавола орқали  онлайн рўйхатдан ўтиши  лозим.

Мавзуга оид

«Berliner Telegraph»: коронавирусга қарш...

«Berliner Telegraph» журналининг апрель сонида Ўзбекистондаги “Саховат ва кўмак” умумхалқ ...

АҚШ ва Канада ОАВлари Ўзбекистонда корон...

Америка ва Канада оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда миллий иқтисодиётни қўллаб-қувв...

Вазирлар ва ҳокимлар Президентнинг корон...

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 26 май куни инвестиция масалалари муҳокамаси...

Сўнгги янгиликлар