Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   COVID-19

Айрим хориж давлатларидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади


ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида айрим хориж давлатларидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар:

-мамлакатимизга ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлиши лозимлиги;

-коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномаси мавжуд бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топширишлари шартлиги белгиланди.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан, Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келувчи йўловчилар юқоридаги талаблар бажарилгандан сўнг мамлакатимиз ҳудудига кириб келган кундан эътиборан ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Мавзуга оид

Карантинга жойлаштирилган шахсларнинг ай...

Изоляция қилиниши керак бўлган шахс билан бирга яшовчилар ҳам 14 кун ёки белгилаб берилган...

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар 16...

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1624 ...

Нурмат Отабеков: коронавирус билан рўйха...

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирус пандем...

Сўнгги янгиликлар