Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Июнь/2021   Жамият

БАА авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтиради


АБУ-ДАБИ, 4 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов ва БАА фуқаролик авиацияси бош маъмуриятининг (GCAA) Ҳаво транспорти бош директори Халид Ал Али билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида эътибор 19-20 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган икки давлат фуқаролик авиацияси идоралари ўртасидаги маслаҳатлашувларда (Халид Ал Али мазкур маслаҳатлашувларда БАА делегациясига бошчилик қилган) эришилган келишувлар ижросига қаратилди.

Томонлар Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарлари аэропортларидан фойдаланган ҳолда БАА авиакомпаниялари парвозлари сонини ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон бозорига ушбу мамлакатнинг «Etihad Airways» миллий авиакомпаниясини ҳам жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

 Музокаралар якунига кўра, томонлар авиақатновлар юзасидан келиб чиқаётган масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ҳар ойда бир марта учрашиб туришга келишиб олди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги 3 йил давомида фуқаролик авиацияси соҳасидаги щзаро ҳамкорликда ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, 2020-2021 йилларда икки давлат фуқаролик авиацияси идоралари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг икки раунди ўтказилди.

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сони 2021 йилнинг июнь ойидан бошлаб ҳафтасига 18 тага етказилди (2019 йил 5 та бўлган). БААнинг «Fly Dubai» («Дубай-Тошкент-Дубай», ҳафтасига 6 та) ва «Air Arabia» («Шаржа-Тошкент-Шаржа», 3 та) авиакомпанияларининг Ўзбекистонга парвозлари йўлга қўйилди. «Uzbekistan Airways» эса «Тошкент-Дубай-Тошкент» йўналишида ҳафтасига 6 марта, «Тошкент-Шаржа-Тошкент» авиа йўналишида бўйича битта парвозни амалга оширмоқда.

Хабар берилганидек, 24 июндан бошлаб «Air Arabia Abu Dhabi» авиакомпанияси «Абу-Даби-Тошкент-Абу-Даби» йўналиши бўйича ҳафтасига 2 маротаба парвозни амалга ошириш юзасидан тегишли рухсатномаларни олди.

Айни пайтда  «Wizz Air Abu Dhabi» авиакомпанияси билан Абу-Дабидан Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига парвозларни йўлга қўйиш бўйича ҳам музокаралар давом этмоқда.

Мавзуга оид

Музработ тумани ҳудудидаги «Саййид Ҳабиб...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манбасига ...

«Berliner Telegraph»: коронавирусга қарш...

«Berliner Telegraph» журналининг апрель сонида Ўзбекистондаги “Саховат ва кўмак” умумхалқ ...

Бахтли болалик шарафланди...

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Сирдарё вилоятининг Янгиер ша...

Сўнгги янгиликлар