Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Октабрь/2020   Маданият

БАА да “Ўзбек тили байрами” куни муносабати билан онлайн тадбир ташкил этилди


АБУ-ДАБИ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси томонидан “Ўзбек тили байрами” кунига бағишланган онлайн тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу мамлакатда фаолият кўрсатаётган «Кўнгилли ватандошлар гуруҳи» аъзолари иштирокидаги видеомулоқотда Ўзбекистонда давлат тили мавқеини ошириш юзасидан ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар моҳияти хусусида сўз юритилди.

Тадбирда Бирлашган Араб Амирликларида ўзбек тили нуфузини ошириш мақсадида дипломатик ваколатхонамиз билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган 12 нафар ҳамюртимиз ва амирлик фуқароларига миннатдорлик билдирилди.

Мулоқот чоғида сўнгги йилларда Президентимиз томонидан Давлат тилини ривожлантириш, унинг нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар аҳамияти ва моҳиятига алоҳида тўхтаб ўтилди.

Видеоконференция шаклидаги учрашувда ватандошларимиз сўнги йилларда мамлакатимизда давлат тили мавқеини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигига юксак баҳо берди.

Тадбирда кун тартибига доир қўшма тадбирларни ўтказиш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди ва 2021 йил учун мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

2021 йил АҚШда бобурийлар тарихи ва мада...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Смитсон Осиё санъ...

Россиядаги халқаро кинофестивалда ўзбек ...

Жорий йил 14-18 ноябрь кунлари Россияда ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги XVII «Волоколамс...

Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсуло...

Пандемия сабаб эълон қилинган карантин даври бўлишига қарамай, айни пайтда юртимизда, шу ж...

Сўнгги янгиликлар