Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Октабрь/2020   Долзарб

БАА коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга инсонарварлик ёрдами тақдим этди


АБУ-ДАБИ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш мақсадлари учун 7 тонна инсонпарварлик ёрдами кўрсатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Абу-Дабидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, гуманитар юк таркибига ўпкани сунъий шамоллатиш воситалари, кислород концентраторлари, ПЦР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.

Тиббий юк Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига мамлакатимизнинг барча минтақаларида тарқатиш учун топширилади.

БАА Ўзбекистонга COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун мўлжалланган тиббий маҳсулотларни тўртинчи бор тақдим этди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатимизга 51 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди.

Мавзуга оид

Туризм ва давлат активлари соҳаларидаги ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 май куни туризм ва давлат активларин...

Ўзбекистон Президенти: Муса Ерниязовнинг...

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нукусда Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов дафн маросимида...

Ўзбекистон делегацияси МАГАТЭ бош конфер...

МАГАТЭ Бош конференциясининг 64-сессияси Австрия пойтахтида ўз ишини якунлади. Бу галги та...

Сўнгги янгиликлар