Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

БАА матбуоти Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси делегациясининг ушбу давлатга ташрифини кенг ёритмоқда

ТОШКЕНТ, 24 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлоновнинг Бирлашган Араб Амирликларига амалий ташрифи мазкур мамлакат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


“Дубай божхонаси Ўзбекистон делегацияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди”, деб маълумот тарқатди WAM ахборот агентлиги.

 «Биз ўзаро савдони ривожлантириш, билим ва тажриба алмашишга кўмаклашиш мақсадида дўст давлатлар божхона ташкилотлари билан алоқаларимизни кенгайтириш устида астойдил ҳаракат қиламиз», деб таъкидлаган мақолада Дубай божхона бошқармаси бош директори, Портлар, божхона ва эркин зоналар корпорацияси бош директори Аҳмад Маҳбуб Мусабиҳ.

Шаржада чоп этиладиган етакчи “Gulf Today” газетаси Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси ва БААнинг “DP World” компанияси ўртасида эришилган келишувларга юқори баҳо берган. Мақолада Ўзбекистон делегациясининг  Дубай божхонаси ва  Жебел Али портига ташрифи тафсилотларига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Мазкур газета БААда кенг форматда чоп этиладиган энг йирик тўртта газетанинг бири ҳисобланади. 

Бирлашган Араб Амирликлари ишбилармон доиралари ва кенг жамоатчилигининг Ўзбекистонга бўлган юқори қизиқиши кузатилмоқда. Айни жиҳат иккала мамлакат божхона хизматлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга ундамоқда.

Мавзуга оид

Малайзия телевидениеси Самарқанднинг сай...

Малайзия давлат телерадиокомпанияси (Radio Televisyen Malaysia - РТМ) Самарқанд шаҳрининг ...

Европа ОАВ Марказий Осиё давлатларининг ...

Нидерландиянинг «Diplomat Magazine» халқаро журналида «Тошкентда терроризмга қарши курашда...

Ўзбекистоннинг ёшларни қўллаб-қувватлаш ...

Европанинг етакчи онлайн нашрларидан бири - «EU Reporter» сайтида «Ўзбекистоннинг ёшларни ...

Сўнгги янгиликлар