Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Июнь/2022   Иқтисодий дипломатия

БАА ва Ўзбекистон тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

АБУ-ДАБИ, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Абу-Дабидаги элчиси Абдулазиз Аққулов  Бирлашган Араб Амирликлари савдо-саноат палаталари федерациялари бош котиби Ҳумаид бин Салем билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда Ўзбекистоннинг агросаноат ва тўқимачилик тармоқларидаги экспорт имкониятлари ҳамда ушбу соҳада мамлакатимизнинг инвестиция салоҳияти, шунингдек, Ўзбекистонда болалар озиқ-овқатларини ишлаб чиқариш соҳасида бизнес юритиш истиқболлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Ҳумаид бин Салим Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги икки томонлама муносабатлар юксак даражада эканини таъкидлади. У, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳали тўла ишга солинмаган салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш учун зарур кўмакка тайёрлигини билдирди.

БАА вакили тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун ўзаро манфаатли асосда эркин савдо қилиш бўйича ҳукуматлараро келишув тузишни таклиф қилди.

Учрашув натижасида дастлабки ўрганиш ва ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, истиқболдаги қадамларини белгилаш мақсадида Федерациянинг юқоридаги соҳалар кесимидаги масъуллари белгиланиб, салоҳиятли ҳамкорлар ҳақида маълумотлар қисқа муддатларда тақдим қилинишига келишиб олинди.

Музокаралар давомида, шунингдек,  Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Бирлашган Араб Амирликлари Савдо-саноат палаталари федерацияси ўртасида қўшма Ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш бўйича 2021 йил 25 августда имзоланган англашув Меморандуми доирасида Кенгаш аъзолари  рўйхатини шакллантириш масалалари хусусида ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Британия компанияси ра...

Мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов ушбу мамлакатнинг “Wood Plc” компа...

Нидерландия чорвадорларининг тажрибаси Ў...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси қишлоқ хўжалиги жабҳасидаги илғор хори...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари JBI...

Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Японияга ташрифи доирасида кеча Токио шаҳрида Ўзбекисто...

Сўнгги янгиликлар