Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

БААда ишлаётган ватандошимиз Бош қомусимизга ўзгартиш киритиш бўйича ўз таклифларини йўллади

ДУБАЙ, 24 июнь. /«Дунё» АА/.  Бирлашган Араб Амирликларида яшаётган ватандошимиз Алишер Алихан Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш киритиш жараёни ҳақида ўз муносабати ва таклифларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


-Мен бир неча йилдан бери Бирлашган Араб Амирлигида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаяман. Ҳозирги кунда мамлакатимиз Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёни кечмоқда.

Бу борада юртдошларимиз ва хориждаги ватандошлар томонидан  қатор муҳим таклифлар билдирилди. Фурсатдан фойланиб, мен ҳам ўз таклифларимни  билдиришга қарор қилдим.

Биринчи таклифим ўқитувчи ва педагогларни шаъни, қадр- қимматини Конституцияда  янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ.  Сабаби ўқитувчи бу ҳар қандай касб эгасини тарбия қиладиган шахсдир.  Жамиятда ўқитувчининг обрўси қанчалик юқори бўлса, таълим ва тараққиёт тез юксалади.

Иккинчи таклифим ижтимоий муҳофаза йўналиши билан боғлиқ. Хусусан, махсус эътиборга муҳтож бўлган болалар, ўсмирлар ва  умуман шу тоифага кирадиган имконияти чекланган фуқароларни ҳақ-ҳуқуқларини аниқ ва равшан қилиб халқаро нормаларга асосланган ҳолда Конституцияга киритиш мақсадга мувофиқ.

Учинчи таклифим, бу ота-она ва фарзанд ҳуқуқларига тегишли. Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда айрим ота-оналарнинг ўз фарзандига нисбатан содир этаётган зўравонликлари кенг тарқалмоқда.  Бунда ҳам халқаро норма ва тажрибадан келиб чиққан ҳолда  Асосий қонунимизга ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, керак деб ҳисоблайман.

Мавзуга оид

Беларусдаги ватандош: Ўзбекистон нуфузин...

Беларуснинг Барановичи давлат университети 3-курс талабаси Умаржон Олимжонов «Дунё» АА уч...

Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳас...

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги К...

Хитойдаги ватандош: Конституциявий ислоҳ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказган ...

Сўнгги янгиликлар