Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Декабрь/2022   Долзарб

БААдаги ватандош: Конституция мустақил давлатимизнинг Асосий қонуни ва рамзидир

ДУБАЙ, 7 декабр. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан БААдаги ўзбек диаспораси фаоли, «PwC Middle East» аудит ва консалтинг компанияси бўлим  бошлиғи Музаффар Салаев ўз табрикларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


– Барча юртдошларимизни Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман!

Конституция мустақил давлатимизнинг Асосий қонуни ва рамзидир. Бу, аслида, давлатнинг таъсис ҳужжати бўлиб, у мамлакатни яратишнинг асосий мақсадларини белгилайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳужжат мустақилликнинг ёрқин тимсоли бўлиб, унинг қабул қилиниши суверенитетнинг муҳим босқичларидан бирига айланди.

Асосий қонунимизнинг ҳар қандай ҳуқуқ тизимидаги ўрни ва аҳамияти ҳамиша асосий ҳамда устувор ҳисобланади. Конституция, шунингдек, давлатнинг сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий тизимларининг асосларини белгилайди.

Конституция ҳокимият тузилмалари, жамият, умуман, ҳар бир фуқаро биргаликда муваффақиятли ривожланишининг ҳуқуқий кафолатидир. У фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, кўп миллатли жамиятда тотувлик, давлат тизимининг самарали фаолият юритиши учун хизмат қилади.

Ўзбекистонда Конституция асосида замонавий ва муваффақиятли давлат қуриш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шу ислоҳотлар туфайли Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги ўрни ва нуфузи юксалиб бораётир.

Мавзуга оид

Аҳолининг кам таъминланган қатламлари уч...

Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт с...

Франциядан муносабат: Барқарор, жадал ри...

Франциянинг етакчи оммавий ахборот воситалари Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21-22 ноябрь к...

Ўзбекистонда 10 ноябрдан 10 декабрга қад...

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази маълумотига кўра, мамлакат...

Сўнгги янгиликлар