Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Декабрь/2022   Долзарб

БААдаги ватандошлар: Конституция бизга катта куч, ишонч ва шижоат беради

ДУБАЙ, 8 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишлаб Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган ватандошларимиз юртдошларимизни байрам билан қутлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Рано Бобобекова:

– Мен “Meta Quotes Software” компаниясида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаман.

Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош Қомусимизнинг ҳаётбахш кучи ва улкан салоҳиятидан далолат беради.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш – фаолиятимиз мезонига айланмоқда.

Биз буни Ватан сарҳадларидан узоқда янада чуқурроқ ҳис этмоқдамиз.

Айнан шу сабабли Асосий қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир.

Бош Қомусимиз тантанаси билан барчани муборакбод этаман.

Хуснитдин Умиров:

–  8   декабрь Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёти ва истиқболининг ҳуқуқий асоси ва халқни давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи сифатида эътироф этган ҳужжат қабул қилинган тарихий, сиёсий ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган кундир.

Юртдошларимизга ва хорижда бўлиб турган барча ўзбекистонликларга мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори, барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўз табригимни йўллайман.

Ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституцияси - Асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. Бинобарин, ўз халқининг хоҳиш-иродаси, эзгу ниятларига мос Бош қомусга эга бўлган давлат ўзи белгилаган юксак марралардан ҳеч қачон оғишмасдан, доимо олдинга қараб боради.

Ўзбекистоннинг ушбу юксак марраларни забт этиш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган, юксак маънавияти ва интеллектуал қобилияти билан ибрат бўлаётган ватандошларимизга муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаб қоламан.

Улуғбек Шомансуров:

–Барча ватандошларимизни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклаб, эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

1992 йил 8 декабрь кунида қабул қилинган Ўзбекистон Конституцияси шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ ва равшан белгилаб берди.

Бош қомусимиз миллати, ирқи, жинси, дини ва ижтимоий келиб чиқишдан қатъи назар мамлакатимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этади ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратади.

Шу билан бирга, ҳар бир фуқаро бепул ва сифатли таълим ҳамда тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги мамлакатимизда инсон қадри ва ҳуқуқлари ҳимояланганининг амалий тасдиғидир.

Ўзбекистоннинг буюк келажагини Конституциямизда белгиланган тамойиллар асосида биргаликда қуришимизга аминман.

Феруза Мансурова, Ал-Қосимия университети талабаси:

– Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан юртдошларимизни самимий муборакбод этаман.

Конституциямизга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролари улар қаерда бўлишидан қатъий назар Ўзбекистон қонунлари ҳимояси остида бўлади. Биз каби чет давлатларда таҳсил олаётган, меҳнат қилаётган ва сафарда бўлиб турганлар учун бу муҳимдир.

Қонун мустаҳкамлиги биз каби ёшларнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан камол топишида муҳим омилдир. Биз ана шундай мустаҳкам қонунлар ҳимоясидамиз. Бу бизга катта куч, ишонч ва шижоат беради.

Нодир Қутлиев:

– Мен “Centara Mirage Dubai” меҳмонхонасида бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқдаман.

8 декабрь - Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан барча ҳамюртларимизни муборакбод этишдан мамнунман.

Ўзбекистон Конституция, энг аввало, барчамизга мамлакатимиз озодлигининг шаҳодати сифатида қадрлидир.

Асосий қонунимиз бўлган Конституция мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш ҳамда юртимизнинг дунёда муносиб ўринга эга бўлишида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Қомусимизнинг ҳар бир боби, ҳар бир бандида инсон манфаатларини, жамият тараққиётини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини  ҳимоялаш мақсади устувордир.

Фурсатдан фойдаланиб барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, узоқ умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга тўкинлик ва қут-барака тилайман.

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси Женевада бўлиб ўт...

Женевада транспорт билан боғлиқ божхона масалалари бўйича ишчи гуруҳининг 161-сессияси ва ...

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон бутун ту...

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан кеча Анқара шаҳридаги «Соҳибқирон» илмий...

Нидерландиядан муносабат: Ўзбекистон қиш...

Ўзбекистон-Нидерландия дўстлик жамғармаси раиси Далиа Олтунтепе «Дунё» ААга интервьюси чо...

Сўнгги янгиликлар