Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Сентябрь/2022   Спорт

БААдаги ватандошлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Яқин Шарқ минтақасидаги «Dafl Futbol Ligasi» ҳаваскорлар футбол лигасида иштирок этади

ДУБАЙ, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. БААда доимий ва вақтинчалик истиқомат қилиб келаётган ватандошлардан ташкил топган  Ўзбекистон терма жамоаси  Яқин Шарқ минтақасидаги «Dafl Futbol Ligasi» ҳаваскорлар футбол лигасида иштирок этиши мумкин, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Бу масала кеча Ўзбекистонинг Дубайдаги Бош консулхона вакиллари ва  ватандошлар иштирокида бўлиб ўтган учрашув чоғида атрофлича муҳокама қилинди.  

Учрашув аввалида ватандошларимиз Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида республикамизда ҳаётга тадбиқ этилаётган ёшларга оид сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошлримизни ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, спортни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишдилар.

Ватандошларимизнинг «Dafl Futbol Ligasi» ҳаваскорлар футбол лигасида иштироки, махсус спорт кийимларини ҳозирлаш ва жамоага ҳомийларни жалб этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ватандошларимиз Президентимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган катта эътибор ва хорижда бўлиб турган ватандошларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун миннатдорлик билдиришди.

Учрашув якунида Бош консулхона ходимлари мамлакатимиз жамоасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини билдиришар экан, ватандошларимизга зафарлар тилашди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон спортчилари Пекин қишки Олимп...

Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўзбек спортчиларининг юксак салоҳи...

Мисрнинг «Ал-хабар ал-ёум» газетасида «S...

Мисрнинг «Ал-хабар ал-ёум» нашри веб-саҳифасида Самарқанд халқаро хайрия ярим марафонига б...

Кураш Доминаканда Университет ўйинлари д...

Жорий йилдан бошлаб Доминиканда ўзбек кураши ушбу мамлакат Университет ўйинлари дастурига ...

Сўнгги янгиликлар