01/Декабрь/2022 Ҳамкорлик
СЕУЛ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов «Hyundai Heavy Industries» компанияси президенти Лее Санг Кюн билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Шуни қайд этиш жоизки, кемасозлик фаолияти билан шуғулланувчи Жанубий Кореядаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланган «Hyundai Heavy Industries»да 27 мингга яқин ходим меҳнат фаолиятини амалга оширади, уларнинг 170 нафардан ортиғи ўзбекистонлик меҳнат мигрантларидир.
Мулоқот чоғида ушбу компанияга Ўзбекистон фуқароларини қўшимча равишда ишга жалб қилиш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, «Hyundai Heavy Industries» компаниясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари билан суҳбатлашди.
Учрашувда юртдошларимизнинг ишлаш ва яшаш шароитлари юзасидан фикр алмашилди.