Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Март/2023   Иқтисодий дипломатия

Бангкокда «Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой-Лаос-Таиланд-Малайзия» транспорт коридорини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди

БАНГКОК, 17 март. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консули Фахриддин Султонов Таиландда ишчи сафари билан бўлиб турган Лаос Жамоат ишлари ва транспорт вазирлиги Режалаштириш ва молия департаменти бош директори Ван Дилафан бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот аввалида Лаос томонига Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий имкониятлари тўғрисида, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти кафолатларини кучайтириш, бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш бўйича барқарор асос яратаётган янги таҳрирдаги Конституциявий қонун лойиҳаси тўғрисида маълумот берилди.

Ван Дилафан Ўзбекистондаги ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши, тадбиркор ва ишбилармонларнинг эркин фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратишини қайд этди.

Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистонда Жануби–Шарқий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон вакили Хитой ва Лаос ўртасида темирйўл транспортида юк ташувлари ва «Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой-Лаос-Таиланд-Малайзия» транспорт коридорини ташкил этиш имкониятлари ўрганиб чиқилаётганини маълум қилди.

Лаос Жамоат ишлари ва транспорт вазирлиги департаменти бош директори Марказий Осиё давлатлари билан Лаос орқали ўтувчи транспорт коридорини ташкил этиш масаласини ўрганишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Лаос орқали темирйўл транспортида юк ташувлари борасида талаблар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари делегациясини ушбу мамлакатга хизмат сафарини ташкил этиш  бўйича келишиб олинди.

Мавзуга оид

Афинада ўзбек ҳунармандлари маҳсулотлари...

Грецияда мамлакатимизнинг Афинадаги Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшм...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринч...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев 26 апрель куни Марказий...

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик вако...

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг Қорақалпоғистонга амали...

Сўнгги янгиликлар