Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Ноябрь/2020   Спорт

Бангкокнинг «Lumphini Park» боғида Самарқанд халқаро хайрия яриммарафони бўлиб ўтди


БАНГКОК, 1 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун мамлакатимизнинг Таиландаги Бош консулхонаси томонидан Бангкок шаҳридаги «Lumphini Park» боғида Самарқанд халқаро хайрия яриммарафони ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади жамоатчилик эътиборини аутизм спектрининг бузилиши (АСБ) билан касалланган инсонлар ва ногирон бўлган шахсларнинг маданият ва санъат объектларига кириш муаммосига жалб этишдан иборат бўлди.

Марафонда Таиланд ҳудудида истиқомат қилувчи ватандошларимиз, шунингдек, таиландлик дўстлар ва ҳамкорлар ўз иштироклари билан аутизмга чалинган инсонларни қўллаб-қувватлади.

Шу билан бирга Самарқанд халқаро хайрия яриммарафонини ўтказиш ва унинг мақсадларини тушунтиришга ҳамда тарғиб этишга қаратилган ахборот материаллари Таиланднинг нуфузли «Dek-D» ва «Kruwandee» ОАВда чоп этилди.

 

Мавзуга оид

Тошкент «Катта дубулға» мусобақаси ўз як...

Кеча пойтахтимиздаги «Ҳумо арена» муз саройида дунёнинг 71 мамлакатидан 500 нафарга яқин д...

Самарқанд яриммарафони ғолиблари аниқлан...

Самарқанд шаҳрида иккинчи марта ўтказилган анъанавий «Samarkand Half Marathon» яриммарафон...

Фоторепортаж: Халқаро камондан отиш феде...

Халқаро камондан отиш федерацияси ва Туркия Миллий олимпия қўмитаси президенти Угур Эрден...

Сўнгги янгиликлар