Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Август/2020   Иқтисодиёт

Банкротлик ва банкротликни тартибга солиш соҳасида Малайзия билан ҳамкорлик ривожлантирилади


 КУАЛА-ЛУМПУР, 5 август. /«Дунё» АА /. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Малайзия Бош вазири маъмурияти қошидаги Банкротлик бўйича давлат қўмитаси (Malaysian Department of Insolvency - MDI) вакиллари ўртасида онлайн музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Видеоконференцияда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов, Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари Тўлқин Набиев, Малайзия томонидан MDI бош директори Анита Харун иштирок этди.

Малайзия банкротлик бўйича давлат қўмитаси 1995 йилда ташкил этилган бўлиб, банкротлик масалалари билан шуғулланадиган асосий давлат ташкилоти ҳисобланади. MDI мамлакатнинг ҳар бир минтақасида ўз бўлимига эга. Асосий фаолияти корхоналарнинг тўловга лаёқатсизлигини ҳал қилиш, қарзларни аниқлаш ва тўловларни кредиторларга тақсимлашга қаратилган.

Музокаралар доирасида корхоналарнинг тўловга лаёқатсизлиги ва банкротлик тартиб-қоидаларини ҳал қилиш, шунингдек, ушбу соҳада онлайн хизматларни жорий этиш бўйича илғор тажрибалар бўйича фикр алмашилди.

Анита Харун Ўзбекистонда аҳоли ва бизнесни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади. Унинг фикрига кўра, ҳозирги пайтда пандемия ва унинг салбий оқибатлари фонида ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш учун иқтисодиётнинг энг кўп таъсир кўрсатган тармоқларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш зарурияти ошмоқда.

Малайзиялик мутахассислар ўзаро манфаатли соҳаларда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Музокаралар натижасида Давлат активларини бошқариш агентлигига Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишга маслаҳат кўмаги бериш, MDI мутахассисларини аниқ мавзуларга қаратилган тадбирларга (вебинарлар ва маҳорат дарслари) жалб қилиш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувларга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон – Россия қўшма стартап лойиҳа...

"Ўзбекистон – Россия Федерацияси" стартап лойиҳалари учун танлов эълон қилади....

Ўзбекистон – Британия: нефть-газ соҳасид...

Энергетика вазири Алишер Султонов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигинин...

Ўзбекистон Европа бозорига маҳсулот эксп...

Ўзбекистон Европа бозорига маҳсулот экспорт қилишда катта имкониятга эга — француз мутахас...

Сўнгги янгиликлар